Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сайёр қабул ўтказилди

 
 

26 март куни Ургут туманидаги “Ургут иқтисодиёт коллежи” биносида Ургут туман аҳолиси билан Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Савол, мулоҳаза ва таклифларга бой ўтган учрашувда вилоят мутасадди идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов иштирок этди.

Ўтказилган сайёр қабул самарали бўлди. Мурожаатларнинг асосий қисми ўз жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун масалага дахлдор ташкилотларга тақдим этилди ва белгиланган муддатда мазкур мурожаатлар қондирилади ёки уларнинг эгаларига асослантирилган жавоблар йўлланади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 26/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1252
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/sayyor-qabul-otkazildi
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 06:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг