Самарқандлик зиёратчилар жўнаб кетди
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин, Юртимизда умра ибодатига кенг йўл очилиб, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Умра ибодатининг ўзига хос бир қанча фазилатлари бор. Ўшалардан бири гуноҳларнинг ўчирилишидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : “العمرة إلى العمرة كفارة لما بينهما، والحج المبرور ليس له جزاء إلا الجنة
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бир умра кейинги умрагача бўлган оралиқдаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир!” (Имом Бухорий).
Самарқанд вилоятидан шу йилнинг 26 феврал куни бир гуруҳ умрачилар Жидда шаҳрига парвоз қилган эдилар. 8 март тонгида эса Самарқанд вилоятидан яна 94 нафар умра зиёратини ният қилган фуқаролар Жидда шаҳрига парвоз қиладилар. Шу муносабат билан бугун вилоят вакиллиги биносида уларни сафарга кузатиш мароисими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом хатиби З. Эшонқулов ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари ва зиёратчиларнинг яқинлари қатнашди. Илоҳим, Умра ибодатингизни Аллоҳ таоло қабул қилиб, хатоларнинг ўчирилишига сабаб бўлсин. Сафарингиз бехатар бўлсин азиз юртдошлар!
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 07/03/2019 00:00; Кўрилганлиги: 1373
Чоп этилган вақт: 02/12/2024 14:47