Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Садақа Аллоҳ таолонинг қўлига тушади

 
 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Мўмин банда битта хурмо донасини ёки шунча келадиган пок нарсани садақа қилади. Аллоҳ покдан бошқа нарсани қабул қилмайди. Бас, у Аллоҳ Табарока ва Таолонинг қўлига тушади. Бас, У зот уни бирингиз тойчоғини ўстирганидек, катта адирдек бўлгунича тарбия қилади”, дедилар”.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани Оқсой МФЙ Оқсой қишлоғида яшовчи 3 нафар кам таъминланган оилага “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари хайр қилиниб, уларнинг қалбига сурур киришига сабаб бўлди. Сиз ҳам шу каби савобли ишларни қилиб, хайрли амалларингизни ўсишига ҳаракат қилинг.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1180
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/sadaqa-alloh-taoloning-qoliga-tushadi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 14:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг