Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Эҳсон қилувчилар учун катта мукофот бордир

 
 

Муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳам фарз, ҳам қарз амаллардандир. “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали раҳбари Азиз Султонов ҳамда филиал тасарруфидаги “Мурод Авлиё” масжид зиёратгоҳи томонидан шаҳардаги Афросиёб, Янгиравот МФЙларда истиқомат қилувчи имконияти чекланган шахслар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари эҳсон қилинди.

Аллоҳ таоло эҳсон қилишнинг улкан ажри ҳақида шундай хабар беган:

“(Эй инсонлар)... Бас, сизлардан имон келтирган ва эҳсон қилган зотлар учун катта мукофот бордир” (Ҳадид, 7),

Аллоҳ таоло саховат соҳибларини ана шундай мукофотларга ноил этсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 25/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1417
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ehson-qiluvchilar-uchun-katta-mukofot-bordir
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 01:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг