Имконияти чекланган шахслар зиёрат қилдилар
Самарқанд вилоятида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган инсонлар билан диний-маърифий суҳбатлар узвий давом этиб келмоқда. Уларга Ислом динининг инсонпарвар ғоялари ҳақида кенг тушунчалар бериш билан бир қаторда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларига ҳам қулоқ тутиб, имкон қадар кўмак беришга ҳаракат қилинмоқда. Ҳафта мобайнида бир неча бор Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжиди имом хатиби Ё. Мансуров томонидан шу каби суҳбатлар ўтказилади. 25 март куни ана шундай суҳбатдан сўнг эшитиш ва гапириш қобилияти чеклан 110 нафар фуқароларга жоме масжид ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филали ҳамкорликда Имом Бухорий мажмуасига саёҳат ташкил қилди. Саёҳатчилар дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг қабрларини зиёрат қилиб, у зотнинг ҳақларига тиловат ва дуо қилинди. Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. Шундан сўнг, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишлари билан яқиндан танишдилар. Ушбу саёҳат уларнинг ҳаётида илк бор бўлаётганидан ҳамда ўзларига қаратилган эътибордан мамнун бўлиб, зиёрат уларнинг хотираларида ўчмас таъсуротлар қолдирганлигини изҳор қилдилар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 25/03/2019 00:00; Кўрилганлиги: 1492
Чоп этилган вақт: 15/12/2024 04:37