Долзарб мавзу

Ўз жонига қасд қилиш – оғир гуноҳ

Аллоҳ таоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган, уларни санаб адоғига ета олмаймиз. Шубҳасиз, улар ичида энг қимматли ва муҳимларидан бири – ҳаёт, тириклик неъматидир. Чунки бу неъмат инсон қолган неъматларни қабул қилиб олишига сабабчи бўлади. Қуръони каримнинг 200 дан ортиқ ояти карималарида араб тилидаги “халқ”, яъни “яратиш” маъносидаги ўзакдан ясалган сўзлар келади. Бу эса бизга инсон бўлиб яралиш Аллоҳ таоло томонидан берилган катта неъмат эканини билдиради. Аллоҳ таоло бандаларига ато қилган неъматлари ҳақида шундай дейди:

 

МАЗҲАБСИЗЛИК ТУШУНЧАСИ ҲАҚИДА

Мазҳабсизлик  тушунчасини аниқ  тушунишимиз учун авваламбор “мазҳаб” тушунчасига аниқлик киритилиши лозимдир. Мазҳаб сўзи луғатда “йўналиш, йўл,эргашиш” маъноларини англатади.

Шаърий истилоҳда мужтаҳид (шаърий ҳукумларни далиллар: Қуръони карим, Суннат, Ижмоъ ва Қиёсга асосланиб  чиқариш малакасига эга бўлган, етук билимдон, чуқур илмга эга бўлган фақиҳ киши) лардан бирининг оят ва ҳадислардан шаърий ҳукмлар  чиқариш йўли “мазҳаб”дейилади.   

Исломий мазҳаблар шаърий ҳукмларни чиқариш ва уларни ўрганиш йўлидир, ёки  шаърий далилларни баён этиш ва ундан ҳукм чиқариш мадрасаларидир.

 

БИЗ БИЛМАГАН ҲИСЛАР!

Ўшанда даъватни давлат босқичига олиб ўтиш даври яқинлашиб қолган эди. Ваҳий нозил бўлганига ҳам ўн уч йил бўлиб қолди. Мусулмонлар само рисоласини ернинг турли бурчагига етказиш учун пишиб етилишди.

Билол розиёллоҳу анҳу Умайя ибн Халафнинг кибриёсини Макка тупроқларига қориштирди.

Ҳамза розиёллоҳу анҳу Каъбанинг олдида Абу Жаҳлнинг юзига мушт тушириб: "Қани қўлингдан келса сен ҳам қайтарчи!", деди.

Жаъфар розиёллоҳу анҳу Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг олдида Уззони ерга урди.

Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу онасига Аллоҳ ва Расули ундан азизроқ эканлигини айтди.

Сумайя розиёллоҳу анҳонинг дунёда охирги қилган иши Абу Жаҳлнинг юзига тупуриш бўлди.

Умар розиёллоҳу анҳу Қурайшга ўзининг ҳижрат қилаётганини, қўлидан келган киши унинг изидан тушиши мумкинлигини баралла айтди....

 

15. Савол: У зотнинг (Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи васаллам) кўп уйланишида хусусан кандай сабаб ва ҳикматлар бўлган?

Жавоб: 1. Ўша даврда мавжуд бўлган чекланмаган кўпхотинлиликни Ислом дини 4 тагача чеклаб куйди. Лекин Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни бошқа Ҳукмга буюрди. Бунинг кўплаб сабабларидан бири: у зот Аллоҳдан янги дин келтирган эди. Бу диннинг ҳукмлари орасида аёлларнинг махсус ҳолатларига тааллукли (ҳайз, нифос, истиҳоза каби) ҳукмлар хам бор эди. Расулуллоҳ бу ҳукмларни номаҳрам аёлларга батафсил айтолмасди, лекин айтиши зарур эди. Шу сабабдан Аллоҳнинг амри билан кўп аёлга уйланди.

2. Пайғамбаримиз динга даъватни бошлагач, у зотга мушриклар томонидан кўп азиятлар етказиларди. Исломни қабул қилган кишининг ҳимояси бўлмаса, мушриклар уни турли азобга гирифтор қилишарди. Баъзан муслима аёл бошига бевалик тушса ёки бир мушрикнинг хотини ё синглиси исломни қабул қилса, ҳимоясиз қоларди. Шуларни муҳофаза қилиш учун Пайгамбаримиз ўшаларнинг ризолиги билан баъзан саҳобаларга никоҳлаб берарди, баъзан ўзи уйланарди. 

 

Илм машаққатли жараёнларни енгиб ўтишни осонлаштиради

Бугунги шиддатли ахборот асрида ёш авлод тарбиясига жиддий қараш зарурий эҳтиёжга айланди. Шундай экан, юртимизда ҳам муҳим ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилганидек, давр талабларига мос, ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, замонавий технологияларни мукаммал ўзлаштирган, шижоатли ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бунда ёшларни илмга қизиқтириш, уларга тўғри йўналиш бериш, устозлар билан ишлашини ташкил қилиш, турли соҳаларга оид билимларини, айниқса, касб-ҳунар эгаллашга бўлган интилишини рағбатлантириб бориш ўқитувчи-мураббийлар олдидаги муҳим вазифадир.

 

ТАҲАЖЖУД

Хуфтон намозини ўқиб, бироз ором олгандан кейин ўқиладиган намоз таҳажжуд намози, дейилади. Таҳажжуд намозини бомдод вақти киргунича ўқиса бўлади. Кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқимоқ афзалдир. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади.

 

Асийла Хузоийя

Бу саҳобия аёл Айюб ибн Абдуллоҳ ибн Зуҳайрил Асадийянинг момоси бўлиб, Факиҳий ўзининг “Макка китоби”да уни келтириб ўтган, яъни, у ҳақда хабар берган.

 

Ўзини ўзи ўлдирган одамга жаннат ҳаром!

Ўзини ўзи ўлдириш Аллоҳнинг қазои қадарига норози бўлиш, Аллоҳ берган ҳаёт неъматига нонкўрлик қилиш, осийлик ва иродасизликдир. Ўзини-ўзи ўлдириш мусулмонларга хос бўлмаган қўрқоқлик ва номардликдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқимаганлари бу одамнинг қилган номаъқулчилиги учун муносиб жазо ҳамдир. Охиратда эса, алоҳида жазолар бўлади.

 

Қариндошлик алоқасини узманг

Дунё яратилибдики, барча инсонлар умри узоқ, ризқи зиёда бўлишини хохлайди, Бу йўлда қўлдан келган барча чораларни кўллайди. Умри узок ризқи фароқ бўлиши учун кимлардандир эшитган тавсияларга амал қилади. Уша айтилган тавсиялар тахминлар, бефойда нарсалар ёки кимларнингдир ўйлаб топган нарсаси бўлиб чикади.

 

Тинчлик, осойишталик олий неъматдир

 Маълумки, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг энг катта неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам тинч­лик ва осойишталикдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неъмат эканини таъкидлаб шундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик” (Имом Бухорий ривояти).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг