Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Қариндошлик алоқасини узманг

 
 

Дунё яратилибдики, барча инсонлар умри узоқ, ризқи зиёда бўлишини хохлайди, Бу йўлда қўлдан келган барча чораларни кўллайди. Умри узок ризқи фароқ бўлиши учун кимлардандир эшитган тавсияларга амал қилади. Уша айтилган тавсиялар тахминлар, бефойда нарсалар ёки кимларнингдир ўйлаб топган нарсаси бўлиб чикади.

Инсонларнинг орзу - мақсади бўлиб келаётган ўша бахтга эришиш мумкинми? Бутун башариятнинг энг ростгўйи, Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад алайҳиссалом ваьда қилиб айтадиларки: “Ким Аллоҳ ризқини зиёда қилишини, ажали ортга сурилишини хоҳласа, Роббисига тақво қилсин ва силаи раҳм қилсин”. Демак силаи раҳм Аллохга тақво қилиш баробаридаги ибодат экан. Инсоннинг умри узоқ - ризқи зиёда бўлишига сабаб бўладиган асосий омиллардан бири экан.

Силаи раҳм - қариндошга яхшилик қилиш. Муқаддас динимизда қариндошга яхшилик қилиш фақат яхшилик эмас, балки ибодат саналади. Бугунги кунда савобни узоқ — узоқлардан ахтарадилар. Савобга эришиш учун нималар қилиш кераклигини қайта — қайта суриштирадилар. Аммо меҳрга мухтож қариндошга яхшилик қилишни ҳаёлига ҳам келтирмайдилар.

Қариндошлар орасига нифоқ уруғини сочадиган хотинларни кўп учратиш мумкин. Бундай хотинларни ғийбатчилар деймиз. Аммо ўша ғийбатчи аёлларнинг гапига лаққа тушаётган эркакларни нима дейиш мумкин? “Акангиз ундай деди, опангиз бундай деди” деб ғийбатини бошлаганда, эр: ‘4Тўхта! Уша сен ёмонлаётган одам менинг акам ёки опам, у билан бир қориндан талашиб тушганмиз. У менинг бешигимни тебратган. Унинг қандайлигини сендан кўра яхшироқ биламан, у менга ўттиз йилдан бери ака”, деб тўхтатадиган бўлса, ҳар қандай аёл ҳам гапини ўйлаб гапирадиган бўлади.

Аразлашиб юрган ака - укаларнинг ўртасини ислоҳ қилувчи аёллар ҳам бор. “Акангиз ёки опангиз жуда яхши инсон, улар билан яхши муносабатда бўлишимиз керак. Улар билмаса Худо билсин, улар ёмон бўлса, сиз яхши бўлинг” дейдиган оқила аёлларимизнинг умрлари узоқ бўлсин. Арзимайдиган сабаблар билан қариндошчилик ва силайи раҳимни узмайлик.

Сайдулло домла Рўзиев Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 06/10/2023 15:12;   Кўрилганлиги: 623
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/qarindoshlik-aloqasini-uzmang
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг