ТАҲАЖЖУД
Хуфтон намозини ўқиб, бироз ором олгандан кейин ўқиладиган намоз таҳажжуд намози, дейилади. Таҳажжуд намозини бомдод вақти киргунича ўқиса бўлади. Кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқимоқ афзалдир. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади.
Бу борада Пайғамбаримиз шундай деганлар: «Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. Тунги сажда инсонни Аллоҳга яқинлаштириб, йўл қўйган гуноҳларидан фориғ қилади, кўплаб касалликлардан қутқаради ва гуноҳу маъсият ишлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).
Таҳажжуд ўқиш учун ухлаб туриш шарт қилинган эмас. Ухлашдан аввал ҳам ўқиш мумкин.
Имом Табароний марфу ҳолда қилган ривоятда «Қўй соғиш вақтичалик бўлса ҳам тунда намоз ўқиш керак. Хуфтондан кейин ўқилган намоз тунгги намоз ҳисобланади», дейилган. Бу ривоят суннат бўлган таҳажжудни хуфтон намозидан кейин ухлашдан аввал нафл намоз ўқиш билан адо бўлишини ифодалайди. (Баҳрур роиқ). Аммо кечанинг охирида ўқиш афзал ҳисобланади.
Рустамов Бекзод Пастдарғом тумани "Норқул бобо" жоме масжиди имом-хатиб
Киритилган вақти: 09/10/2023 15:59; Кўрилганлиги: 844
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:49