Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ФРИҚАЛАНИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ

 
 

Ўтган самовий динларга эътиқод қилувчи дин вакиллари орасида фирқага бўлинишлар бўлган.Шунингдек, энг сўнгги дин бўлган муқаддас ислом динига эътиқод қилувчи мўъмин-мусулмонлар орасида ҳам фирқаларга бўлинишлик, бир-бирларидан ажралиб чиқишликлар бўлди ва ҳали ҳануз давом этиб келмоқда. Аслида тафриқага ажралишлик Аллоҳнинг ҳоҳиш иродасига, унинг Расулининг ҳоҳишига қарши бўлишлик нуқтаи назаридан ҳаром ҳисобланади. Ва суннатга ва жамоатга эргашамиз нодир ва хилоф нарсалардан ва тафриқадан четда бўламиз.

«Суннат»дан мурод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва рошид халифаларининг йўллари. «Жамоат»дан мурод мусулмонлар жамоаси. Улар саҳобалар ва қиёмат кунигача уларга эргашганлар. Уларга эргашиш ҳидоятдир. Уларга хилоф қилиш залолатдир. Бас, шундоқ экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига, саҳобаларнинг ва уларга яхшилик ила тобеъ бўлганларнинг йўлларига эргашамиз. Нодир ва хилоф нарсаларга эргашишдан сақланамиз. Шунингдек, хилофдан сақланамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳоба ва тобеъинларнинг йўлидан юрган мусулмонлар жамоасидан ажрашдан сақланамиз.
«Аҳли сунна ва жамоа» тушунчаси шудир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва тобеъинлар ақийдаларига, амалларига ва ахлоқларига хилоф қилганлар Аҳли суннат ва жамоатдан эмаслар.

Агар Аллоҳга муҳаббат қилар бўлсангиз, бас менга эргашинг, Аллоҳ сизга муҳаббат қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир». (Ол-и Имрон сураси, 31).Ҳозирги замонда ўзларини аҳли сунна вал жамоага эргашувчи, салафи солихларга эргашувчилар, дея сохта салафийликка асос солаётган тоифалар юқорида Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тилларидан нозил қилган ояти каримасига биноан ул зотга эргашаётган мусулмонлар жамоасини адашганликда айблашиб, фақатгина ўзларини хақиқий мусулмонлар жамоаси деб бонг ураётганларнинг бугунги кундаги қилмишларидан бутундунё хабардор десак хато бўлмайди.

Агар сиз иймон келтирган нарсага иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Агар юз ўгирсалар, улар хилофдан бошқа нарсада эмаслар». (Бақара сураси, 138).Айнан мана шу ояти каримада зикр қилинаётган жаноби Пайғамбаримиз иймон келтирган нарсага иймон келтиришган бўлсаларда,ўзлари иймон келтирган нарсаларидаги, ҳукмларга хилоф иш қилаётган бугунги кун оқимлари, ҳамда ҳар-хил тоифалар нима сабабдан кишилар мўъмин-мусулмонлар орасида ҳар-хил фирқаларга бўлинишлиикларига сабаб бўлишаётганликларини қандай изоҳлаш мумкин? Ягона изоҳ шуки ҳар бир фирқа ва оқим аъзолари фақатгина ўзларининг йўлларини энг тўғри йўл деб ҳисоблашларидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки китобнинг аҳли динларида етмиш икки миллатга бўлиниб кетдилар. Албатта, мана бу уммат етмиш учта миллатга (фирқага) бўлиниб кетади. Фақат биттасидан бошқаси, ҳаммаси дўзахдадир. Ўша биттаси, жамоатдир». Яна бир ривоятда «одамлар у биттаси қайси? Эй Аллоҳнинг Расули?!»-дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ва саҳобаларим тутган нарса»-дедилар. (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи 203/204).

Аллоҳ таоло юртимиз мўъмин-мусулмонларини тафриқага бўлинишликдан, ҳамда тафриқага бўлинганларга эргашишликдан ўзи омонда сақласин.

Аброров Жаҳонгирхон манбалвр асосида


Киритилган вақти: 25/11/2021 05:53;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/friqalanishning-haromligi
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 03:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг