Аёл эркакга Аллоҳнинг омонати этиб берилгандир!
Аёл киши рўзғорига харажат қилишга мажбур эмас. Бу тўлиғича эрнинг вазифаси . Эр хотиннинг мулкига дахл қилмасдан маҳр беради, тўй қилад, уй – жой билан таъминлайди, хотин бола – чақасини парвариш қилади. Бу холат аёл учун молиявий имтиёздир. Агар ҳамроҳ бўладиган маҳрами бўлмаса , аёлларга ҳаж фарз бўлмайди.
Фарзанд тарбияси – нозик масала
Фарзандларнинг гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ҳар бир ота-она фарзанди ҳақига қиладиган яхши дуолари катта аҳамиятга эга. Чунки ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси мустажобдир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишининги дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар. Шундай экан, ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг солиҳ ва комил инсон бўлиб вояга етишини Аллоҳдан сўраши лозим. Шу билан бир қаторда ота-она фарзанди ҳақига ёмон дуо қилиб қўйишдан эхтиёт бўлиш керак.
Ватанга хиёнат жазосиз қолмас (Ривоят)
Ўтмишда ўта золимлиги билан ном чиқарган бир қароқчи яшаган экан. У бутун умрини қароқчилик, талончилик билан ўтқазиб, ўткинчи карвонларни йўлини тўсиб, мол-мулкини талон-тарож қилар экан. Бир куни катта карвонни йўлини тўсибди. Карвоннинг эгаси кекса бир донишманд шайх эди. Қароқчи карвондаги молларни зулм ва зўрлик билан тортиб олаётганини кўрган донишманд шайхга қараб: “Эҳ, сени ҳолингга вой бўлсин!!! Наҳотки онанг сени золимлик ва қароқчилик билан кун кечиришинг ва дўзах оташида куйиб ёнишинг учун дунёга келтирган бўлса. Бу ишларинг улкан гуноҳ эканлигини билмайсанми?” деди. Донишманднинг бу сўзлари қароқчига қаттиқ таъсир қилди ва ўзини шайхнинг оёғи остига ташлади. Айтдики: «Мени гуноҳларимни Аллоҳ кечирармикан, бутун ҳаётимни қароқчилик қилиб кўплаб инсонларга зулм ўтказганман», деди.
Мазҳаблар бирдамлик рамзи
Маълумки, Ислом оламининг аҳли сунна тоифаси ичида тўртта фиқҳий мазҳаб бўлиб, улар Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларидир. Агар ислом тарихига назар ташланса, бу мазҳабларнинг келиб чиқишидан олдин ҳам турли мазҳаб ва йўналишлар бўлган. Лекин у мазҳаблар муайян шахс номи билан эмас, балки шаҳар ва минтақа аҳолиси номи билан аталган. Масалан, Мадиналиклар мазҳаби, Маккаликлар мазҳаби ва ҳоказо. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг машҳур “Муватто” (оммабоп) китобларини ёзилиш тарихини зикр қилганларида шундай деган эдилар: Халифа Абу Жаъфар ал-Мансур билан ҳажда учрашиб қолдик, шунда у менга: “Мен билан сиздан бошқа олим қолмади, мен сиёсат билан машғулман.
Бугунги кундаги экстремистик оқимларининг «Жиҳод» деб номлаётганлари одамларни зўравонлик, ваҳшийликларга бошловчи фитнадир.
Афсуски, бугунги кунда қора кучлар томонидан Яқин Шарқ минтақасида, қўшни Афғонистонда содир этилаётган қонли тўқнашувлар уюштирилиб, сиёсий ва иқтисодий танглик келтириб чиқарилмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, ваҳшийликларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар кўпайиб кетди.
Таассуфки, Ислом динини ниқоб қилиб олган мутаассиб шахслар ижтимоий тармоқларнинг ўзбек контентида Ироқ ва Сурия каби мамлакатларда террорчилик ҳаракатлари олиб бораётган жангариларни қўллаб-қувватлашга тарғиб қилмоқда.
Ватанга муҳаббатли бўлайлик чунки инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир!
Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан – унинг киндик қони тўкилган, беғубор гўдаклик чоғлари ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғаядиган заминдир. Шунинг учун ҳар бир инсон Ватанни севиши ва унга муҳаббат қўйиши, яъни ватанпарвар бўлиши лозимдир. Ватанпарварлик ота-боболардан қолган заминни севиш, халқнинг урф-одатларини, қадриятларини асраш ва ривожлантириш, ўз она ватанини душманлардан, ёт-ғоялардан ҳимоя қилиш, унинг озодлиги ва мустақиллиги учун жонини ҳам аямасликни англатади.
Экстремистик оқимлар динимиз кушандаси
Ҳозирги даврдаги жаҳолат уруғини сочаётган сохта экстремистик ғояларга маърифий жиҳатдан курашда ислом динимиз тарихий тараққиётида ҳам шаклан бошқачароқ кўринишда бўлса-да, лекин мазмунан айнан шундай экстремистик ғоялар олдин ҳам бўлганига гувоҳ бўламиз. Динимиз тарихига назар солар эканмиз, яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, соғлом ҳақиқат ва ғоялар сохта ғоялар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Ислом динимиз ривожига буюк ҳисса қўшган бобокалонимиз Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросида сохта ғояларга қарши иш олиб борган курашини кўриш мумкин. У кишининг «Китоб ат-тавҳид» асарида сохта таълимотларга эргашишни олдини олишда ишончли далиллардан келтириб, бу йўлдаги барча хатоликлар сабабини аниқ кўрсатиб берганига гувоҳ бўламиз: «Таассуб, бу кўр-кўрона тақлид бўлиб, у жуда кенг тарқалган иллатдир, яъни бунда жуда кўпчилик бирон-бир маънавий ёки диний йўлбошчига, унинг фикрлари мазму н-моҳиятини тушунмаган ҳолда қўшилишга енгиб бўлмас мойиллик билдиради. Мана шу сабаб натижаси ўларок, ҳар бир фирқа ва ҳар бир йўналиш шу пайтга қадар ўз тарафдорларига эга бўлиб келмоқда. Бу мухлислар қачондир қабул қилинган сохта таълимотга садоқатда қатъийлик намойиш этмоқдалар ва яна ўзларини ҳақиқатнинг ягона эгалари ҳисобламоқдалар», — деган фикрлари бугунги диний-экстремистик гуруҳларга айтилгандек сезилади. Мотуридий бобомиз ўша даврдаги ислом ичидаги сохта оқим ва фирқаларнинг ҳақиқий моҳиятини очиб берган. Бундай оқимлар ўша даврда ҳам кўп бўлган. Шунга қарамасдан эзгулик билан ёвузлик жамиятда ҳамиша ёнма-ён курашиб, бу курашда эзгулик ғалаба қилиб келган.
Фолбинлик Қуръони карим ҳукми билан ҳаром қилинган ва шаръан қораланган ишлардандир.
Исломдан олдинги жоҳилият замонидан буён кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи муаммолар кейинги пайтларда ҳам бўй чўза бошлади. Ғайбни билиш даъвосидаги қораланган илмсизлик «фолбинлик» деб аталади. Фолбинликнинг «коҳинлик», «илмул-рамл», «мунажжимлик», «аррофлик» каби бошқа номлари ҳам бор. Фолбинлик Қуръони карим ҳукми билан ҳаром қилинган ва шаръан қораланган ишлардандир. Фолбин, коҳиннинг ғайбдан берган хабарини тасдиқлаш ояти карима ва ҳадиси шарифга асосан куфрдир.
ТИЛИМИЗГА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК
Аксариятдавраларда бўлиб қолсак, шу даврада бўлмаган кимнингдир хаётига доир мавзуда гап очилади. Бировнинг кийган кийими борми, минган автомашинасими ёки қилганданғиллама тўйими қизғин муҳокама қилинади. Билиб, билмай кимлардандир эшитган гапларимиз аосида ўзганинг ҳаётини муҳокама қиламиз. Яна ўзимизга таскин бериш мақсадида “Ғийбати эмас, сифати”, - деб, гапирган гапларимизни оқламоқчи бўламиз.
Ватанга муҳаббатли бўлайлик!
Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан – унинг киндик қони тўкилган, беғубор гўдаклик чоғлари ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғаядиган заминдир.




















