Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фарзанд тарбияси – нозик масала

 
 

Фарзандларнинг гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ҳар бир ота-она фарзанди ҳақига қиладиган яхши дуолари катта аҳамиятга эга. Чунки ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси мустажобдир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишининги дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар. Шундай экан, ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг солиҳ ва комил инсон бўлиб вояга етишини Аллоҳдан сўраши лозим. Шу билан бир қаторда ота-она фарзанди ҳақига ёмон дуо қилиб қўйишдан эхтиёт бўлиш керак.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Авлодларингизни,

  • Биринчидан: “Аллоҳни севадиган қилиб тарбияларнглар...”. Чунки Аллоҳ уни йўқдан бор этиб, ота-онани унинг дунёга келишига сабабчи қилди ва уларнинг қалбларига фарзанд меҳру-муҳаббатини солди. Агар Аллоҳ таоло фарзанд муҳаббатини қалбга солмаганида, уни бағрига босиб эркаламасди, раҳм-шафқат қилмасди, кўчага ташлаб кетган бўларди. Шунинг учун фарзанд Аллоҳни севиб, унга шукурлар қилиши лозим.
  • Иккинчидан: “Аллоҳнинг Расулини севадиган қилиб тарбияланглар...”.Чунки Аллоҳ таоло Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) халқ орасидан танлаб олиб, халққа Пайғамбар қилиб юборган. Қуръона каримнинг Анбиё сураси 107-оятида ул зотни “Биз сизни (бутун) оламларга раҳмат қилиб юборганмиз”, дейилган. Пайғамбаримиз инсонларга ота-онасидан ҳам меҳрибонроқ бўлган, дунёдаги барча яхшиликларни ўргатган зот, бутун дунё аҳлининг устози саналади;
  • Учинчидан: “Аллоҳнинг китобини севадиган қилиб тарбияланглар...”. Чунки бу китоб инсониятни ҳидоятга чорлайди.

Шунингдек, фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилмоғимиз мақсадга мувофиқдир.

 М. Қаршиева - Самарқанд шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси


Киритилган вақти: 26/11/2022 10:16;   Кўрилганлиги: 271
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/farzand-tarbiyasi-nozik-masala
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг