Долзарб мавзу

Бугунги ўйлар...

Мамлакатимизда чорак асрдан зиёдроқ давр мобайнида эришилган барча ютуқлар, ҳамма йўналишдаги тараққиётга, асрларга татигулик ўзгаришларга, ҳеч шубҳасиз, Бош қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

Асосий Қонунимиз халқимизнинг кўп асрлик тажрибаси, бетакрор менталитети, беқиёс урф-одатлари, ўзига хос орзу-ўйларига биноан ишлаб чиқилган. Эътиборли жиҳати, ундаги нормалар муқаддас динимиз қоидаларига ҳам тўла-тўкис мувофиқ келади. Бу эса жаҳон давлатларининг ҳаммасида ҳам бор эмас!

 

Қонунларимизни ҳаётийлиги

Биз бахтимиз қомуси Конституциямиз ҳақида нималарни биламиз . Конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир. Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини, шахсининг ҳуқуқи эркинлиги ва бурчларини белгилаб қуяди. Конституциямизга жуда кўп марта ўзгаришлар киритилди.

Асосан 2002, 2011, 2014, 2022-йилларда ўзгартирилиб қўшимчалар киритилди.

 

Мутаассибликнинг моҳияти ва офатлари ҳақида

Бағрикенглик анъаналари қанчалик қадимий илдизларга эга бўлса, тоқатсизлик ва муросасизлик билан боғлиқ қарашлар ва ҳаракатларнинг илдизлари ҳам шунчалик қадимийдир. Мутаассиблик (фанатизм – французча «ибодат») унинг кенг тарқалган кўринишларидан биридир.

Машҳур тилшунос Ибн Манзур: “Таассуб” сўзи “асабият”дан олинган. “Асабият” бошқаларни ўзининг ота томонидан қариндошларига ёрдам беришга чақириш маъносини англатади. Бир гуруҳга нисбатан таассуб қилиш дегани ўша гуруҳ ёрдами учун жамланиш маъносини англатади, деб ёзади.

 

Миллий либос – миллатимизга ҳурматдир!

Тарихдан маълумки, жоҳилият даврида аёллар барча инсоний хуқуқлардан маҳрум эдилар. Уларга ниҳоятда паст назар билан қараларди. Ҳатто аҳвол шу даражага бориб етгандики, баъзи араб қабилаларида қиз фарзанд туғилишидан жоҳил оталар номус қилиб, қизларини тириклай қаро ерга кўмиб юборарди. Ислом дини бундай мудҳиш одатларга барҳам берди, наинки комил, эзгу қалбларнинг, балки катта-кичик ҳар бир инсоннинг ирқи, миллати ва эътиқодидан қатъий назар, ўзгалар тарафидан таҳқирланиши, хўрланиши ва хорланишига асло йўл қўймайди. Айниқса, аёл зотини доимо улуғлаб, авайлаб-асраш ҳаракатида бўлади.

 

ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

Ислом шариатида қўни – қўшничилик муносабатларига жиддий аҳамият берилгани ва жамият тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги йўлида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланади. Қуръони карим оятларида ва ҳадиси шарифларда чиройли қўшничилик одоблари улар ўртасидаги инсоний муомалалар ҳақида батафсил айтилган. Жумладан, “Нисо” сурасининг 36-оятида “…Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яхшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию, бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.

 

Агар огоҳсан сен – шохсан сен. Агар шохсан сен – огоҳсан сен! - Иброҳимжон Иномов

«Агар огоҳсан сен – шохсан сен.

 Агар шохсан сен – огоҳсан сен!»

 ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК  ХОЖИБОБО ва ХОЖИОНАЛАР!

МУҲТАРАМ  ХОЖИАКАЛАР!

АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ  МЕҲРИБЕПОЁН  ОТАЛАР!

ҲУРМАТЛИ ва МУНИС  МЕҲРИДАРЁ  ОНАЛАР!

Бугунги юртимизни тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!

СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!

 

Исломда аёлларга бўлган муносабат

Ислом дини биринчи бўлиб аёл киши ҳам худди эркак кашидек, тўлақонли инсон эканини эълон қилди. Бу маъно қуръони Каримнинг бир қанча оятларида қайта-қайта баён этилди.

Аллох таъло Нисо сурасида шундай деб марҳамат қилади. Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Раббингиздан қўрқинглар. (1-оят) 

Демак, одамийликда ва инсонийликда эркак ва аёл тенг эркакнинг аёлдан устунлиги йўқ.

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам аёллар ҳам эркаклар каби инсон эканини эьлон қилдилар.

 

Аёл – халқимизнинг тожи, борлигимизнинг ойнаси, миллатимизнинг тарбиячисидир.

Аёл – халқимизнинг тожи, борлигимизнинг ойнаси, миллатимизнинг тарбиячисидир. Чунки биз аёллар келажагимиз ниҳоллари униб ўсишига тарбия топишига сабабчи буламиз. Дарҳақиқат динимизда ҳар инсоннинг хоҳ эркак булсин, хоҳ аёл бўлсин жамиятимизда ўзига яраша ўрни ва албатта ҳурмати бор.

 

Чақимчи жаннатга кирмайди!

Ахлоқ инсонни тавсифловчи энг ажойиб нарсалардан биридир. У барча вазиятларда бир хил суратда намоён бўладиган, инсоннинг ички қиёфаси ва табиатидир. Мусулмон олимлар ахлоқни шахснинг муомаласидаги хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи тамойиллар, қадриятлар ва келишилган меъёрлар йиғиндиси деб таърифлаган. У жамиятдаги ҳамжиҳатлик ришталарини сақлаб қолиш учун шахснинг бошқалар билан муносабатини тартибга солади. Ахлоқсизлик бўлса, нафақат якка шахснинг ҳаётини барбод қилади, балки жамият аъзоларига таъсир қилади. Ижтимоий бирликни бузадиган шундай иллатлардан бири чақимчиликдир.

 

Худкуш террорчилар: улар кимлар?

Террорнинг замонавий тарихига назар ташласак, ўзини ўзи ўлдириш, яъни худкушлик янги ҳодиса бўлиб, у 80 йилларда Ливанда пайдо бўлди ва у ердан бутун дунёга тарқалди.

Аммо фақат диний ақидапараст оқимларгина одамларни худкушликка ундайди, деб ўйламаслик керак, марксист миллатчилар ҳам бу тактикадан фойдаланганлар. Улар, биринчи навбатда, мустамлакачи давлатлар томонидан босиб олинган бошқа мамлакатларда тўпалон чиқариб, ўша ердаги муаммоларга ўз эътиборларини қаратганлар. Кейинчалик марксистлар ўз фаолиятларини катта шаҳарларга кўчиришди. Кенг инфратузилмага эга замонавий пойтахтлар кичик харажат эвазига катта ваҳима ва вайронагарчилик учун осон нишонга айланди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг