Долзарб мавзу

Огоҳ бўлинг

Огоҳ бўлинг. Инсон бу дунёни бир куни тарк этиши бор. Тайёрмисиз? Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

 * * *

Огоҳ бўлинг. Бу дунёда яшаяпсиз, хору-зор бўлмаслик учун молу-дунё ҳам керак. Аммо ҳалол йўл билан топилган бўлишб, ундан Аллоҳ йўлида фойдаланиш ҳам лозим экан. Чунки, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

 

Ёлғончилик ва унинг оқибатлари

Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. Ужамиятни парчалайди, барча ишларни бузади ва ўз эгасининг обрўсини тўкади .  Ёлғончининг гапига ишонмай қўядилар ва унга бирор ишни ишониб топширмайдиган бўладилар. Ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида хоҳ олди –сотди муомалаларида булсин,хоҳ ишлаб чиқариш соҳасида бўлсин, хоҳ маиший хизмат соҳасида бўлсин, кишилар ўртасида ўзаро ишонч бўлмоғилозим.Ёлғон эса ишончни йўққа чиқаради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ ёлғончиларни йўлдан адашганлар қаторига қўшади. “ Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас” ( Зумар сураси, 3- оят).

 

Буюк алломаларимиз биз учун ҳидоят маёғидир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Президентимизнинг Мурожаатномаси юртимиз ҳаётида тобора алоҳида аҳамият касб этиб бораётган муҳим воқеадир. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу ижобий тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади. Янги марралар белгиланади. Кўзланган мақсадлар мазмунидан келиб чиқиб, бошланажак йил номи таклиф этилади. 2022 йил 20 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мана шундай тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатори мен ҳам иштирок этдим.

 

Ёшлар тарбиясига биз ҳам масъулмиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари белгилаб бериладиган йиллик Мурожаатнома эълон қилинди.

Мурожаатномада халқимиз истиқболи ҳамда мамлакат равнақи учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро қандай иш тутиши ва юритиши билан боғлиқ вазифалар аниқ ва кескин равишда белгилаб берилди. Масалага онгли равишда ёндашиш, коррупция балосига қарши кескин курашиш, илм-фанни, барча соҳавий йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмаса, мамлакат тараққиёти ҳақида сўзлаш беҳуда.

 

Нега қушлар учбурчак шаклда учади?

Жавоби – жуда қизиқ ва оддий. Бу усул қушларга узоқ масофани кам энергия сарфлаган ҳолда босиб ўтишларига ёрдам беради. Боиси ҳар бир қуш тўғри қўшниси ортидан учади ва унинг қанотлари ҳосил қилган ҳаво оқими ичида бўлади. Бундай услуб 71 % кўпроқ масофани босиб ўтиш имкониятини беради.

 

ЛУҚМАНГИЗ ҲАЛОЛ БЎЛСИН!

Бунинг учун бу ҳадисни эсдан чиқармайлик: Расулуллоҳ (с.а.в.): «Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳ қонларингиз ва молларингизни бир-бирингизга ҳаром қилди», дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

 

Куфр ҳақида

 Маълумки бугунги кунда баъзи тоифалар куфр сўзини кўп ишлатмоқда. Иймон келтирган ва ўзини мусулмон дея даъво қилаётган кишини ҳам куфрда яни диндан чиққанликда айбламоқдалар.

Аслида бу “Куфр” ўзи нима дегани? Қандай одамга кофир дейилади? Бу саволларга қуйидаги мақоламиз орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Куфр сўзи луғатда “ёпиш”, “беркитиш” маъносини англатади.

 

Исрофгар бўлмайлик

Бахтли, саодатли турмуш кечириш, оилани чинакам бахт қасрига айлантириш, фарзандлар камолини кўриш ҳар бир муслим ва муслиманинг энг эзгу орзусидир. Бундай бахтли турмуш қуришнинг муҳим омилларидан бири эса аёлларнинг камхарж бўлиши ва исрофгар бўлмаслигидир.

 

Энг бахтли инсон фитнадан сақланган кишидир

Фитналар пайтида илм ва етук малакага эга бўлмаган инсон унинг домига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Айниқса, ҳозирги кунга келиб арзимас хато туфайли фитначиларга ёрдам бериши ёки уларнинг сафига тушиб қолиши ҳам мумкин. Фитналарнинг бўлиши тақдирда бор экан, мана шундай фитналар содир бўлган пайтда мусулмон киши қандай йўл тутмоғи лозим? Қандай қилса, ундан сақланиши мумкин? Уламоларнинг Қуръон, ҳадис ва тарихдаги фитналар пайтида салафи солиҳларнинг фитналар пайтида тутган йўлларидан келиб чиқиб бидирган фикрларини қуйида қисқача баён қилишга ҳаракат қиламиз.

 

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.

Конституция (лотинча “Constitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг