Мутаассибликнинг моҳияти ва офатлари
Бағрикенглик анъаналари қанчалик қадимий илдизларга эга бўлса, тоқатсизлик ва муросасизлик билан боғлиқ қарашлар ва ҳаракатларнинг илдизлари ҳам шунчалик қадимийдир. Мутаассиблик (фанатизм – французча «ибодат») унинг кенг тарқалган кўринишларидан биридир.
Машҳур тилшунос Ибн Манзур: “Таассуб” сўзи “асабият”дан олинган. “Асабият” бошқаларни ўзининг ота томонидан қариндошларига ёрдам беришга чақириш маъносини англатади. Бир гуруҳга нисбатан таассуб қилиш дегани ўша гуруҳ ёрдами учун жамланиш маъносини англатади, деб ёзади.
Раҳбарга итоат бўлмаса...
Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳақини олиб берадиган, улар ўртасида адолат қилиб, сиёсатини ўтказадиган бир раҳбар бўлмаса, жамоатда тартибсизлик, низолар келиб чиқиши табиий. Чунки инсонларнинг фикри бир жойдан чиқмаслиги ҳақиқат. Инсонларнинг фикрларини тинглаб, ягона тизим асосида бошқарувчи раҳбар бўлмаса, фитна-фасод кўпайиб, улар фирқаларга бўлиниб кетишади. Натижада ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинади, кучлилар заифларни хўрлайди, бутун бир жа- мият инқирозга юз тутади.
Фитнанинг 11та хатар ва зарарлари
- Фитна энг кўп қон тўкилишининг энг катта сабабларидан бўлиб, фитна натижасида жамиятда талон-тарож ва босқинчилик ишлари кенг тарқалади.
- Фитна дунё ва охиратда хасрат чекишнинг сабаби бўлади.
Динни нозик жойларигача чуқур англаш учун уни чуқур ўрганган устоздан ўрганиш керак
Маълумки ҳар бир соҳада бўлгани каби динда ҳам ўз мутаҳасиси ва пайғамбаримиз алайҳи солату васалламгача устозлар силсиласи орқали боғланган олимдан дин илмини ўрганиш лозим. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз ҳам шаҳсан саҳобалардан таълим олган устозлар орқали пайғамбаримиз алайҳи саломгача етади.
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИШ.
Инсонни мукаррам ,ақлли қилиб яратилиши унга Холиқини танишликни вожиб қилади.Аллоҳни танишликка ақл шарт қилингандир.Соғлом ақл ўз эгасини дунё маломатларидан ва охират надоматларидан асрайди. Ақл эгаси учун борлиқни яратгувчисини танимасликда хеч кандай узр йуқ. Баъзи хабарларда Аллоҳни танимаслик кўзнинг оқ ва қораси орасичалик куфрга якиндир дейилган. Ҳар бир инсон табиатида Яратгувчисини танишликка мойиллик бор. Бунга Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алйҳи васаллам ҳадисларида далолатлар куп. "Ким Аллохни танимасдан дунёдан ўтса дўзахда қолади "- дейилгандир "Зоҳирур ривоя"да. Имом Аъзам" Агар Аллоҳ пайғамбарлар юбормаганда ҳам, бандаларга ўз ақллари билан Аллоҳни танишлик вожиб бўларди"- деганлар. Барчамиз мийсоқ кунида Аллоҳни Роббимизсан деб аҳду паймон берганмиз. Ҳарбир инсон ислом фитратида туғилади. Ўзини таниган ҳар бир банда Роббисини танигувчидир. ("Шарҳу Бадил амали "китоби матни асосида таййёрланди)
Зайниддин домла Эшонқулов: Расул алайҳиссаломнинг шафоатлари ер юзидаги дарахтлар ададичадир (фотолавҳа)
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а! Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми?” (“Воқеа” сураси, 71–72-оятлар).
Фитна тушунчаси
Азҳарий айтадилар: “Арабларнинг каломида фитна сўзи “синов, имтиҳон” деган маъноларни билдиради. Бу аслида “фатантул физзота ваз заҳаба” деган сўздан олинган бўлиб, олтин ва кумушни яхшисини ёмонидан ажратиш учун оловда эритдим, деганини билдиради. Аллоҳ таолонинг “Явма ҳум алан наари яфтанун” деган сўзи ҳам мана шу маънодадир”[1].
Ибнул Аробий фитнанинг маъноларини ўзларининг қуйидаги сўзлари билан хослайдилар: “Фитна бу – синов, фитна бу – машаққат, фитна бу – мол, фитна бу – фарзандлар, фитна бу – куфр, фитна бу – инсонларнинг фикрлари билан ихтилоф қилишлари, фитна бу – олов билан ёндириш”[2].
МАРҲУМ ОЛИМЛАРНИНГ ТИРИКЛАР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚҚИ
Олимнинг ўлими кўп-кўп яхшиликнинг қўлдан бой берилиши билан баробар. Унинг тириклиги ғанимат, ўлими мусибатдир. Чунки олим ўз нури билан ён-атрофига зиё таратиб турувчи шамга ўхшайди. Унинг ўлими илмнинг камайиши ва илмсизликнинг кўпайишига, одамларнинг тўғри йўлдан оғишиши ва ҳақиқатдан узоқлашишига сабаб бўлади.
Тарбия таълимнинг асосида туриши шартдир
Таълим–тарбия борасида гап кетар экан аввало бу масала бугуннинг масаласи эмаслигини ҳаммамиз яҳши биламиз, балки бу борада инсоният тариҳига назар ташланса инсонит яратилибдики униниг асосий мақсади — миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ўз авлодларига гўзал тълим –тарбия бериш бўлган. Айни пайтда таълим тарбияни турли ҳил усулларини қўлланаётган замондамиз. Шу билан бирга ўтган аждодларимиз ҳам доимо таълим – тарбия масаласига диққат эътиборли бўлиб келганлар. Бугун аксар фарзандларимизни таълим тарбиясини кўриб кўзларимизга қувонч ёшлари келса баъзиларини кўриб уларга етарлича тарбия беролмаганимизга куйинамиз.
Ақидада ихтилофлар бўлган жойда ботил эътиқодлар илдиз отади
Бизни Аҳли сунна ва жамоа тоифасидан қилиб тўғри йўлга бошлаган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Ва умматларни ҳақ йўлга бошлаган Пайғамбаримизга саловоту дурудлар бўлсин.
Аввало, ақидада ихтилофлар бўлган жойда ботил эътиқодлар илдиз отади. Чунки ақидаси дуруст ва соғлом бўлмаган кишининг дин ва имони саҳиҳ бўлмайди.




















