Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Қонунларимизни ҳаётийлиги

 
 

Биз бахтимиз қомуси Конституциямиз ҳақида нималарни биламиз . Конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир. Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини, шахсининг ҳуқуқи эркинлиги ва бурчларини белгилаб қуяди. Конституциямизга жуда кўп марта ўзгаришлар киритилди.

Асосан 2002, 2011, 2014, 2022-йилларда ўзгартирилиб қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига диний масалалар тўғрисида ҳам модда киритилган. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни бир неча йилдирки қонунда белгиланган барча моддаларда динимизни мустаҳкамлаш учун ҳамда динимизни жамиятдаги ролини ошириш учун барча муҳим вазифалар аниқ ва равшан қонуний йўл билан белгилаб берилган. Қонун 6 боб 35 моддадан иборат.

Жумладан 2-боб 4-моддаси эътиборимизни тортди. Виждон эркинлиги бу фуқароларнинг хохлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган Конституциявий ҳуқуқидир.

Фуқаро динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка ибодатларга диний  расм-русмлар ва маросимларда иштирок эътишга ёки иштирок этмасликка диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўймайди деб қонунга киритиши ҳам халқимизнинг хохиш иродасини, мақсадларини ҳурмат қилиш ҳатто давлатимиз сиёсати халқимизга бўлган юксак ҳурматининг ифодасидир.

Шунингдек қонундаги 5, 7, 8, 9, 12, 16, 17, 25, 27, 30, 31 , 32, 33, 34, 35-моддаларда ҳам диний ташкилотнинг вазифалари ҳуқуқлари, ижтимоий ҳаётдаги жараёнлари, ҳужжатлари ҳақида мукаммал қилиб белгилаб берилган.

Биз қандай жамиятда яшамайлик ўша жамиятнинг қонунларини халқчил этиб белгиланганлигини ҳис этган ҳолда унда иштирок этишимиз керак. Авлод-аждодларимизнинг маданий мероси қадриятларини миллийлигини сақлаган ҳолда ватанимизга хизмат қилайлик.

Юртимизни диний ва дунёвий илмни эгаллаган, маърифатли, маънавиятли инсонлар юрти десак муболаға бўлмайди.

Муқаддас динимиз, илоҳий китобларимиз дунё мамлакатларида машҳурдирю Ахир бизнинг қонунларимиз минг йиллик  мозийга бориб тақалади. Биз юртимиздаги 17 та олимга шайхлик мақоми берилганлигини биламиз ва улуғ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини ҳамда шайх Абдулазиз Мансурларнинг динимиз тўғрисида китобларини ёш авлодга, халқимизга етказиб оила, никоҳ, илм, тарбия тўғрисидаги ўгитларидан баҳраманд бўлишимиз зарур.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституция ва унга киритилган янги моддаларни ўрганишимиз халқимиз билан биргаликда ватанимизнинг келажаги, гуллаб-яшнаши, халқимизнинг тинч ва фаровон яшаши учун хизмат қилишни ўзимизнинг инсонийлик бурчимиз деб билишимизни унутмаслигимиз керак.

Абдусами Азизов - Ургут туман Ғиштли жомеъ масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 08/12/2022 09:07;   Кўрилганлиги: 705
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/qonunlarimizni-hayotiyligi
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 19:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг