Ислом ниқоби остидаги “Салафийлик” асосчиси ва юзага келиш тарихи
Сохта салафийликнинг зарур ғоявий асосларга эга бўлиши суриялик Ибн Таймия (1263-1328) фаолияти билан боғлиқ. Унинг ғоялари кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари қарашларига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, ХVIII асрда тарихий адабиётларда “ад-даъватуд давамия”, яъни “қонли даъват” номини олган ҳарактлар пайдо бўлди.
ИСЛОМ ДИНИ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИ ҚОРАЛАЙДИ
Барчамизга маълумки, Ислом – ҳақиқат, тенглик ва адолат динидир. Шундай экан, бу динда ҳеч кимга зулм қилиниши мумкин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арабнинг ажамдан афзаллиги фақатгина тақво билан”, деганлар. Шунинг учун ҳам Ислом терроризмни қоралайди. Ислом дини кўриниши қанақа бўлишидан қатъий назар, терроризм билан муроса қилиши мумкин эмас. Чунки терроризм Ислом дини таълимотларига зиддир. Зеро, терроризмда одамларга зулм қилиш бор, бегуноҳ инсонларни ноҳақ ўлдириш бор. Одамлар ор-номусларининг топталиши, ҳимояга муҳтож заифа аёллар, болалар ва кекса ёшдаги инсонларнинг ўлдирилиши бор. Терроризмнинг ана шу жирканч тарафларини ҳисобга олиб, Ислом дини уни қаттиқ қоралайди ва рад этади. Турли оммавий ахборот воситаларида кўриб-эшитаётганимиз – терроризмнинг Ислом дини билан алоқадорлиги, Ислом дини террорчи гуруҳлар ва ташкилотларни тайёрлаб чиқариши, амалга оширилаётган террористик амалиётларнинг кўпчилиги айнан мусулмонлар тарафидан содир этилаётгани ҳақидаги хабарлар ва қарашларнинг барчаси хато бўлиб, уларнинг ҳеч қандай тўғри жойи йўқдир. Биз ана шу террористик амалиётларни ижро қилаётган ва ўзларини Ислом динига мансуб деб ҳисоблаётган кимсаларни ўз жонларига зулм қилувчилар бўлиб, уларнинг мақсадлари Исломнинг суратини бузиб кўрсатиш, унинг обрўсини туширишдир, деймиз. Улар аслида Ислом динидан узоқдадирлар.
Эҳсон фазилати
“Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган Кун келмасдан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ-эҳсон қилсинлар” (Иброҳим сураси, 31-оят).
Ислом ниқоби остидаги “Салафийлик”
Ҳаракат номи. “Салафийлик” тушунчаси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб, “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар” маноларини англатади. Ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад айлайҳис-салом замоналари ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдир. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки салафийлар тушунчалари асло ишлатилмайди.
Имом-хатибнинг вазифаси фақат жаноза ва никоҳ ўқиб беришдан иборат эмас
Аслида хато йўлдан бораётганларга тўғри йўл кўрсатиш имом-хатибнинг энг биринчи вазифаси. Масалан, бир киши кўп қийинчилик кўрган экан, саратонга чалиниб қолгани боис ҳаётдан тўйганини ҳеч нарса кўзига кўринмасдан ўзини ўзи осиб қўймоқчи бўлганини имом-хатибга айтибди. Бу ишга лоқайд ва бепарво қарамаган имом домла унга ҳаёт улуғ неъмат экани, Аллоҳ берган инъомнинг қадрига етиш зарурлиги ҳақида гапирибди. Беморлигига сабр қилиши борасида бир қанча шаръий ва ҳаётий мисоллар асосида насиҳат қилибди ва суҳбат сўнгида унга Зам-зам суви тортиқ этибди. Ўрнида қилинган насиҳат ва табаррук сувнинг фойдаси билиниб, у киши дарров ҳаётга бошқача кўз билан қарай бошлабди. Бу мудҳиш ишни асло қилмаслик кераклиги тўғрисида хулоса чиқариб олибди.
ИЙМОНИНГИЗНИ АСРАНГ (МИССОНЕРЛАР ФИТНАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ)
Иймон – Аллоҳ таъолонинг ўз бандаларига берган энг буюк неъмати ҳисобланади. Аллоҳ таъоло қайси бандага иймон берган бўлса, ҳидоят йўлини кўрсатган бўлса, у мўъмин деган номга мушарраф бўлиб, бу оламда ундан бахтли киши топилмайди. Демак иймон бу барча инсонларга зарур бўлиб, уни пок асраши ва мўъминлик номига доғ туширмаслиги лозим бўладиган дур-у гавҳардир.
АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲДА ФИТНАЛАР МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (2-мақола)
Имом Бухорий ҳазратларининг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги “Фитналар” китобининг иккинчи бобида 7052- рақам билан келган ҳадиси шарифда мусулмон киши фитналарга дуч келанда нима қилмоқ кераклиги аниқ ва равшан баён қилинган:
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) бизга қарата: “Мен вафот қилганимдан кейин асара (Мол-дунё тўплаб манманлик қилмоқ)нинг ҳамда ўзларингиз нафратланадиган бошқа ишларнинг гувоҳи бўласизлар,” – дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, бизга нима деб амр қиласиз? У зот: “Амирларингизнинг фармоишларига итоат этинглар ва Аллоҳ таоло олдидаги бурчингизни бажо келтиринглар!” – дедилар”.
Ҳадиснинг умумий маъноси:
АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲДА ФИТНАЛАР МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (1-мақола)
Маълумки, дин эзгулик ва барча яхшиликлар манбаи ҳисобланади. Дарҳкақиқат, ислом дини жамиятни маълум бир тартибга солиш ва инсониятнинг ҳаётини гўзаллаштириш учун нозил қилингандир. Аммо, соф исломий эътиқодни нотўғри талқин қилиш ёки баъзи бир сиёсий кучларнинг ўз манфаатлари йўлида диндан фойдаланиш оқибатида мусулмонлар орасида турли фитналарни келиб чиқиши тарихда ҳам ҳозирда ҳам мавжуд бўлган кўз юмиб бўлмас ҳолатдир. Агар бирор жамиятнинг маълум маконида бир фитна бошланса-ю, у жамиятнинг оқил инсонлари жоҳилларини унга аралашиб қолишдан тўсиб қола билмаса, у фитна кенгайиб жамиятдаги оқилни ҳам жоҳилни ҳам, солиҳни ҳам фожирни ҳам ўз домига тортади. Жамиятда бузғунчилик кўпайса, яхши-ёмон бирдек жазоланади. Агар ҳеч ким золимнинг қўлини зулмдан тўхтатмаса, Аллоҳнинг балоси ҳаммага ёғилади. “Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир (эҳтиёт) бўлсинлар”. (Нур сураси, 63-оят).
Мазҳаб бизга нега керак?
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оила аҳлларига ҳамда бизларга шариат ҳукмларини тўғри тушунтириб, унга тўғри амал қилиш йўлларини кўрсатиб берган мазҳаббоши имомларимизга салавоту саломларимиз бўлсин.
“Шаҳидлик” ниқобидаги қотиллик
Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Натижада, маьнавиятимиз тобора юксалиб боряпти. Мамлакатимиз моддий ва маънавий жиҳатдан кун сайин тараққий этаётир. Лекин, афсус, бу неъматлардан фойдаланиб, шукр ўрнига ношукрлик қиладиган, ғанимларимиз ноғарасига ўйнайдиган, ўз юртига тош отадиган набакорлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, чет элларда бўлгани каби, бизнинг мамлакатимизда ҳам турли экстремистик, бузғунчи ақидапараст ва мутаассиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб залолатга кетган гумроҳлар ҳам борлиги кишини ранжитади. Эрта баҳорда ердан бодраб чиқадиган қўзиқориндек пайдо бўлиб, сўнг саробдек сўниб йўк бўлиб кетаётган янги-янги оқимларга бир назар ташласангиз, уларнинг илдизлари, асослари ва ғоялари узоқ тарихдаги хорижийлар, муржиийлар, шиа ва мўътазила каби бузғунчи тоифалар билан ҳамоҳанг эканини тушунасиз.




















