НУРЧИЛИК
Ташкилот номи. ”Нурчилик” (туркча-Nurculuk) диний-фундаментал ҳаркат. Халқ тилида “Нурчилар” деган ном билан ҳам машҳур.
ФИТНА – ҚОТИЛЛИКДАН ҲАМ ЁМОН
Бугунги кунда шиддат билан ривожланаётган соҳалардан бири бу ижтимоий тармоқлардаги ахборот оқимидир. Интернет катта имкониятлар майдонидир. Қанча маълумотлар керак бўлса бир неча лаҳзада кўз олдингизда намоён бўлади. Ақлини ишлатган инсон ўзига керакли бўлган, дунё ва охиратига фойдали бўлган, илмини зиёда қиладиган маълумотларни олади. Бироқ, кўнгилни хира қиладиган, асабларни қақшатадиган маълумотлар борган сайин кўпаймоқда ва мана шу маълумотлар бошқаларига қараганда тезлик билан тарқалаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Шу маълумотларни ўқиётган кишилар интернетда айтилган бўлса хақиқат деб ишонишмоқда.
Салафийликнинг террорчилик ҳаракатларида иштироки
Сохта салафийларнинг фикрича, ҳукуматга хизмат қилаётган давлат, ҳуқуқини муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва ҳарбийлар “динсизлар” тоифасидан ҳисобланади. Бу йулда давлат раҳбарлари, ҳокимят идоралари вакилларини обрўсизлантириш ҳамда расмий диний уламоларнинг мавқеларини заифлаштириш мақсадида уларнинг ҳаётига тажовуз қилишгача боришмоқда. Жумладан, 2009 йилда Ўзбекистонда бир қатор диний уламоларга нисбатан тажовузлар уюштирилгани бунинг ёрқин мисолидир.
МАТОНАТЛИ БАНДАЛАР
Кишилар мунтазам тансиҳатлик, доимий соғлиқ ҳақида қанчалик қайғуришмасин, бу йўлда нечоғли фидокорлик кўрсатишмасин, ҳар вақт, ҳар қачон батамом саломат бўлишнинг асло иложи йўқ.
ГИЁҲВАНДЛИК-УМРНИНГ ЭГОВИ
Сўнгги пайтларда тобора авж олаётган одам савдоси, наркобизнес, халқаро терроризм ва экстремизм дунё миқёсдаги энг хавфли жиноятлардан саналади. Чунки улар ҳудуд ва чегара билмайди, миллат ва элат танламайди, аксинча, барча халқлар тинчлиги ва равнақига бирдек раҳна солади. Инсониятни турли кулфатларга гирифтор қилиб, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўта хунук ва мудҳиш оқибатларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам барчаси юқумли ўлат – вабога қиёсланади. Бу таъриф бежиз эмаслигига гиёҳвандлик балоси мисолида ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Терроризм тўғрисида нима биламиз
Маълумки, терроризм ва экстремизм балолари нафақат бугунги кунда, балки у мавжуд бўлган барча замон ва маконларда инсоният ва жамият учун том маънодаги фожиа бўлиб келган. Бугунги нотинчликлар ҳукм сураётган минтақаларнинг деярли барчасидаги барқарор вазиятни издан чиқарувчи омиллари ҳам мазкур икки нарсадир.
Ватанга хиёнат қилувчиларнинг турлари
Туғилиб ўсган она юртига бўлган муҳаббатнинг энг гўзал намунасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини доимо она-Ватанга муҳаббатли бўлишга чорлаганлар. Ҳадиси шарифлардан бирида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка шаҳридан шундай марҳамат қилганлар:
“(Эй Макка!)Агар қавмим мени сендан чиқармаганда, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан сени ташлаб кетмаган бўлардим”, дейдилар.
“Салафийлар”нинг фаолият услублари
Сохта салафийлар ўз ғояларини ёйишда яширин хужралар тизими фаолиятини кучайтириш, унда асосан ёшларни ўқитиш ва уларга диний мутаассиб ғояларини сигдиришга асосий эътибор қаратилади. Жумладан, сохта салафийликка мансуб “Туркистон ислом ҳаракати” террорчи гуруҳи Марказий Осиё минтақасида ўзининг бузғунчи ғояларини тарғиб этишда яширин хужралар ёрдамидан фойдаланишга интилиб келган.
Ислом – соф ақидадан иборат
Дунёдаги ҳар бир халқ ёки миллат бирор-бир динга ишонади. Хусусан, ўзбек халқи Ислом динига эътиқод қилади. Ҳақиқий ислом дини инсонга азиз ва мукаррам зот сифатида қараб, унинг маънавий камолотига хизмат қилади. У меҳр-оқибат, диёнат, адолат, ҳалоллик ва покликка даъват этади. Динни ўзига ниқоб қилиб олган ёвуз ғоя ва мафкураларнинг энг кўп тарқалган шаклларидан бири ақидапарастликдир. Бундай ижтимоий иллат инсоният ХХI асрга қадам қўйган ҳозирги даврда ҳам дунёдаги тинчлик, осойишталик, тараққиётга таҳдид солмоқда. Ақидапарастлик қаерда, қачон фаолият кўрсатишига қарамасдан, ҳамиша жамият учун хатарли ҳодиса бўлган. Дунёда тараққиётга интилиш, бунёдкорлик ҳисси бор экан, жамиятда илғор ғоялар пайдо бўлаверади. Бузғунчи ғоялар эса вайронкор интилишлар туфайли юзага келади.
“Салафийлик” ташкилоти ғоялари
Сохта салафийлар қуйидаги ғояларни илгари сурадилар:
- Қуръон ва суннада ёзилган қоидаларни сўзма-сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар;
- “жиҳод”ни исломнинг олтинчи аркони деб ҳисоблайдилар;
- “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) масаласини илгари сурадилар;
- фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар;




















