Ислом ниқоби остидаги “Салафийлик” асосчиси ва юзага келиш тарихи
Сохта салафийликнинг зарур ғоявий асосларга эга бўлиши суриялик Ибн Таймия (1263-1328) фаолияти билан боғлиқ. Унинг ғоялари кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари қарашларига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, ХVIII асрда тарихий адабиётларда “ад-даъватуд давамия”, яъни “қонли даъват” номини олган ҳарактлар пайдо бўлди.
Сохта салафийлик ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан ўз олдига халифаликка асосланган ислом давлатини барпо этиш вазифасини қўйган “ислоҳотчилик”, ниқоби остида янгидан жонланди. Абул Аъло ал-Мавдудий, Ҳасан ал-Банно, Сайид Қутб, Абдусалом Фараж, Абдураҳмон ал-Кавокибий, Айман аз-Завоҳирий, Усома бин Лодин каби шахсларнинг радикал фикрлари сохта салафийлик мафкураси ривожига катта “ҳисса” қўшди. Улар томонидан “мусулмон халқларининг диний-сиёсий иттифоқи” ғояси ишлаб чиқилди. Бу ғоя остида анъанавий мазҳаблардан воз кечиш ва исломнинг илк даврига қайтишга даъват қилинди.
Ҳозирги кунда сохта салафийлик ҳарактига мансуб “Фатх ал-ислам” (Ливан), “Ҳуммат ад-даъва ас-салафия” (Жазоир), “Ҳаракат аш-шабаб ал-мужаҳидин” (Самоли), “Туркистон ислом ҳаракти”, “Исломий хиҳод иттиҳоди” каби юздан ортиқ ташкилот, оқим ва гуруҳларни санаб ўтиш мумкин.
Давоми бор.
Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)
Киритилган вақти: 27/11/2019 17:56; Кўрилганлиги: 1405
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 11:11