Лақаб қўйманг!
Биз бирор исмни эшитганимизда, бирор кишини тасаввур қиламиз, исмдан мурод ўша киши эканлигини англаймиз. Инсонлар муомала жараёнида бир-бирини чақиришлари учун исмлардан фойдаланади. Исм қўйилганда яхши ниятлар, орзулар қилинади.
Баъзида, кишилар дўсти ёки умуман бошқа бировни ўз исми билан эмас, аксинча, исмининг бузилган шакли билан, лақаб билан чақириши кузатамиз. Лақаб қўйиш бизда асосан салбий маънода ишлатилса-да, аслида лақаб бировнинг шаъни, қадр-қимматини кўтариш ёки паст санаш учун ишлатилади. Масалан, Амин, Сиддиқ, Форуқ каби лақаблар кишининг яхши сифатлари эвазига уларни мақташ, мақомини кўтариш учун қўйилган. Ёки, кўр, кар, ғилай каби инсоннинг хулқида ёки хилқатида мавжуд камчиликларини лақаб қилиб қўйишдан мақсад – кишининг устидан кулиш, масхаралаш ва уни паст санашдир. Бу инсонийлик одобига умуман зиддир.
Ижтимоий иллатлардан сақланиш–ёшларнинг бурчидир
Миллий кадриятларимиз ёшларни барча ёмонликлардан сақланадиган, яхши амалларни қилишга рағбат қиладиган, виждонли, ўта сезгир, иродаси маҳкам, ақли соғлом, хулқи чиройли, жисми бақувват, жамиятга наф келтирувчи, оиласи, маҳалласи, Ватанини ҳимоя қилувчи, юртни обод қилувчи бунёдкор, ўзига юклатилган маъсулиятни мукаммал адо этувчи шахс бўлиб камол топишга даъват этади.
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни ўртага қўйиб барака сўраганликлари
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни ўртага қўйиб барака сўраганликлари, эҳтиёжларини (у зотнинг қабри олдида) сўраганликлари ва бароридан келгани ҳақида
Ибратли қиссалар туркумидан
Али (розияллоҳу анҳу) ўзлари учун қадрли бўлган қимматбаҳо совутларини йўқотиб қўйдилар...
Бир муддат ўтгач, уни бир зиммий (ислом юртида яшовчи ўзга диндаги) киши Куфа бозорида сотаётганини кўриб, таниб қолдилар ва зиммийга: “Бу менинг совутим, мен уни фалон куни, фалон жойда туямдан тушириб қўйган эдим”, дедилар. Зиммий: “Эй мўминлар амири! Бу совут меники ва қўлимда турибди”, деди.
РАДДИЯ “Қанийди, ақлни ишлатсалар”...
«Арш аввал йўқ эди, кейин Аллоҳ таоло уни яратди. Айрим бидъатчилар «Раҳмон Зот аршга истиво қилди» деган ояти каримада келган «истиво»дан «ҳақиқий кўтарилиш» назарда тутилмоқда деб айтишади. Ҳолбуки билмайдиларки, уларнинг шундай деган сўзлари (ва эътиқодлари)дан маъбуд (ибодат қилинадиган) Зот Аршни яратиб унга «истиво» қилишдан олдин Арш остига бўлганини ифодалайди».
ЭМЛАНИШ КАСАЛЛИКДАН САҚЛАНИШНИНГ МУҲИМ ЧОРАСИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолонинг бандаларига берган беҳисоб неъматлари ичида энг улуғи, бу — сиҳат-саломатлик. Шу боис, бу бебаҳо неъматнинг қадри нечоғлиқ улуғ экани ҳақида Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам биз, умматларини огоҳлантириб шундай марҳамат қилганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмай алданиб қолганлар. У иккиси — сиҳат-саломатлик ва осудалик” (Имом Бухорий ривояти).
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУРАТИ
“Мазҳаб” сўзи арабчада“йўл”, “йўналиш”, шаръий истилохда эса “диний масала бўйича муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўли” маъноларини билдиради.
Машҳур аллома Ибн Ражаб (1335-1393 м.й.): “Кўплаб мазҳаблар орасидан фақат тўрттасининг сақланиб қолгани асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган”, деб ёзган (“Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” китоби).
ҚИССАДАГИ ИБРАТ
Машҳур Ҳинд файласуфи Вишну Шарма ўзининг "Хурофотлар" китобида келтиради:
"Бир эшак думини йўқотиб қўйди. Бу унинг учун ниҳоятда аламли мусибат бўлди. Кўп маҳзун бўлди. У ҳар жойдан думини қидира бошлади. У шу даражада аҳмоқ эдики, думини топиб олса уни ўз жойига ёпиштириб қўйишига аниқ ишонар эди. Эшак думини қидириб юриб бир боққа кириб қолди. Эшак боғни беармон топтади, экинларни пайҳон қилди. Ўша ердаги маккажўхориларни йиқитди. Уни кўриб қолган боғбоннинг жинниси қўзиди. Пичоқни олиб эшак томон югурди. Боғбон эшакни тутиб олиб икки қулоғини кесиб ташлаб, уриб-тепиб боғдан чиқариб юборди. Энди думини йўқотгани учун йиғлайдиган эшак, қулоқларини ҳам йўқотгани учун йиғлайдиган бўлди".
ЖИҲОД СОХТАЛИГИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда дин ниқоби остида кўплаб шахслар тарафидан “Жиҳод” фарз эканлги ва ўзга юртларга бориб ҳар бир инсон “Жиҳод” қилишлиги хусусида кўплаб сўзлар ва тушунтиришлар кенг тарқалмоқда. Аслида булар соф исломни нотўғри таълимотларга қориштиришдир. Асли “Жиҳод” нима ўзи? “Жиҳод” арабча сўз бўлиб “Жидду Жаҳд”, “Ғайрат қилмоқ” маъноларини англатади. Уламолар жиҳодни 2 турга бўладилар. Биринчиси “Кичик жиҳод” - исломнинг душманлари билан жанг қилишдир. Агар юртимизда ҳар бир инсон теран кўз билан қараса, бу шарт бизни диёрда топилмайди. Чунки бизнинг диёр кўпчилик мусулмонлар истиқомад қилувчи диёрдир. Бизнинг ватанда ислом ва унга амал қилишлик учун имконият, эркинлик етарлидир. Иккинчиси “Буюк жиҳод” – мусулмонларнинг ўз нафси билан курашишидир. Бу хусусда Имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда: “Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таъоло йўлида ҳавоий нафсингга қарши жиҳод қилмоғингда деганлар.” Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Неъматларнинг ичида энг буюкларидан бири эса – тинчликдир.
Ҳаёт кечиришимиз учун Аллоҳ таоло ато этган неъматлар шундай беҳисобки, уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Буларнинг шукрини адо этиш эса ҳар бир кишининг бандалик бурчи ҳисобланади. Шукроналик энг аввало, Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишда, унга тоат ва илитжода бўлишдадир.
Теран фикр юритиб кўрсак, бизга ато этилган неъматларининг завол топишига ношукрлик, гуноҳ каби амалларимиз сабаб бўлади. Зеро, бу борада Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукур қисангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим, 7).
Пайғамбаримиз мақтаган соҳа
“Яхшига қилсанг яхшилик –
ҳам айтади, ҳам қайтади...”
Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим!
Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар,
Ҳазрати Пайғамбаримиз Жаноби Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин!
Бахтли, саодатли яшаш, чинакам маъмур ҳаёт кечириш – ҳар бир инсон орзуси. Дунёда бахту саодатни, маъмурчилик ва фаровонликни ўлчайдиган мезонлар кўп, омиллар бисёр. Лекин шундай неъматлар борки, уларсиз ҳаётимиз рангсиз, турмушимиз ҳузур-ҳаловатсиз бўлиб қолади.
АЛЛОҲ ТАОЛО ЯГОНАДИР!
«Аллоҳ таоло ягонадир» деган сўз саноқ эътиборидан эмас, балки Унинг зотида, сифатларида ва феълларида шериги йўқ экани эътиборидандир. Ваҳдоният (ягоналик) — салбий сифатлардан бўлиб, уч турга бўлинади:
Биринчиси: Зотида ягона экани. Бундан ирода қилинган маъно Аллоҳ таолонинг Зотида турланишнинг йўқ эканидир. Бунинг маъноси қисмларга бўлинишни қабул қилмаслигидир.




















