Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни ўртага қўйиб барака сўраганликлари
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни ўртага қўйиб барака сўраганликлари, эҳтиёжларини (у зотнинг қабри олдида) сўраганликлари ва бароридан келгани ҳақида
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Мен Абу Ҳанифани ўртага қўйиб барака сўрайман ва у зотнинг қабрлари олдига ҳар куни - зиёрат қилувчи бўлиб - келаман. Агар менинг бирон нарсага эҳтиёжим тушган бўлса, икки ракъат намоз ўқиб, у зотнинг қабри олдига келганман ва у ерда Аллоҳ таолодан эҳтиёжимни сўраганман. Узоқ вақт ўтмаган ва ишим бароридан келган».
«Тарихи Бағдод», Имом Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ, 1-445 Б.
Хайрулла домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари
Киритилган вақти: 20/01/2022 08:03; Кўрилганлиги: 865
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 02:38