Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Кибр кирган бошга илм кирмайди

 
 

Бошига ҳаво тўлиб қолган

Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:

— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:

— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.

Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:

— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:

— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.

Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.

Кибр кирган бошга илм кирмайди

Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:

— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…

— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билан тўлиб қолган экан.

Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.

Амиров Тўлқин тайёрлади.


Киритилган вақти: 25/01/2022 08:20;   Кўрилганлиги: 889
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/kibr-kirgan-boshga-ilm-kirmaydi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 02:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг