Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ЭҲСОН ФАЗИЛАТИ

 
 

Иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайх олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга борингдан эҳсон қилиб тургин дебди.

Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга янада кўпайтириб (савоб) беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдондир. (Бақара сураси 261-оят).

Йигит уйига келиб шайх билан бўлган суҳбатини онасига айтибди. Шунда йигитнинг онаси: “Ўғлим бизлар бир камбағал фақир одамлар бўлсак, эҳсон қилишга ҳеч нарсамиз йўқ. Ўзимиз эҳсонга муҳтож бўлсак бошқалар бизга эҳсон қилсинлар, биз эҳсон қилишимиз керак эмас”, дебди. Ўғли онасига донишманд шайх бекорга бир нарсани гапирмайди айтганини қиламан деб фақирона боридан эҳсон қила бошлабди. Орадан бир муддат вақт ўтиб донишманд шайхни бир чиройли бино соҳиби зиёфатга чақирибди. Зиёфатга борган шайхни уйни эгаси бир вақтлар донишманд шайхдан насиҳат сўраган камбағал, ҳозирда эса ризқи кенг бўлган йигит кутиб олиб: “Сизни насиҳатингиз туфайли Аллоҳ ризқимизни мўл-кўл қилиб берди, яна менга насиҳат қилинг”, дебди. Шунда донишманд шайх:

“Молингга ҳаром аралашмасин, молингни ҳаромга сарфламагин, молингни доимо тозалаб тургин ва жамият олдидаги масъулиятингни ёддан чиқармагин”, деб насиҳат қилибди ва сахий йигитни ҳаққига дуо қилибди.

Шу ўринда қуйидаги оятларни эслш нақадар ўринли:

Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!

Чунки, исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукр эди. (Исро сураси 26-27 оятлар).


Киритилган вақти: 07/06/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2475
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/ehson-fazilati
Чоп этилган вақт: 01/03/2024 17:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг