Ўзбекистонда таҳсил олган хорижлик уламолар, давлат ва жамоат арбоблари (Собиқ итфоқ даври)
1. Россия Бош муфтийи Талъат Тожиддин.
2. Россияа муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддин.
3. Чечинистон Республикаси собиқ (марҳум) Президенти Аҳмад Қодиров.
4. Қирғизистон Республикаси собиқ қозиси Абдуманнон Абдураҳмон.
5. Туркманистон Республикаси қозиси Насруллоҳ Ибодуллоҳ.
6. Кавказорти мусилмонлари диний идораси Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошшазода.
ТАСАВВУФ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИК
Тасаввуф ислом оламининг ижтимоий-фалсафий, ахлоқий-маданий, маънавий-маърифий ҳаётида катта таъсирга эга бўлган диний-ирфоний таълимот бўлиб, IX–X асрлардан бошлаб мусулмон жамияти орасида кенг ёйила бошлаган.
Тасаввур қилиб кўрингчи!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида шундай марҳамат қилган:
وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
“Ва албатта, сен улкан хулқдасан” (Қалам сураси, 4-оят).
Идорада ишлаган ибратли инсонлар: ЗОҲИДХОН ҚОДИРОВ
1951 йили Сайрам шаҳрида туғилган. 1975 йили Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини, 1979 йили Тошкент Ислом олий маъҳадини, 1982 йили Ливиядаги “Ислом даъвати” факултетини битирган. 1989-1995 йиллари Тошкент Ислом институтида мударрис, ректор ўринбосари, ректор, диний идора раисининг ўринбосари, 1995-1996 йиллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита халқаро бўлими мудири, 1996-2001 йиллари Саудия Арабистони – Ўзбекистон “Доруссалом” қўшма корхонаси бош директори, 2001 йилдан бошлаб Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими бўлиб ишлайди. “Пайғамбарлар қиссаси”, “Имоми Аъзам Абу Ҳанифа” каби китоблари бор. “Пайғамбаримизнинг жуфти ҳалоллари” китобини арабчадан ўзбек тилига ўгирган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 28-29-бетлар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
САҲОБИЙЯНИНГ САБОТИ
Саҳобалар барча ҳолатларда йўлчи юлдузлардир. Улар фаришта бўлишмаган. Улар ҳам башар, гуноҳ қилишган. Биз каби гўшт ва сувдан иборат инсон бўлишган. Уларда ҳам нафс ва шайтон номли душмани бўлган.
СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛДИ Ё РАСУЛАЛЛОҲ
Макка-ю Мадина кўчаларида,
Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.
Рабиъул аввалнинг кечаларида,
Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.
Идорада ишлаган ибратли инсонлар: АБДУҚАҲҲОР ҒАФФОРОВ (Шоший)
1939 йили Тошкентда туғилган. 1956-1960 йиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида, 1965-1969 йиллари Мисрдаги “Ал-Азҳар” дорилфунунида ўқиди. Сўнгра Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро бўлими мудири, “Мир Араб” мадрасаси директори, Тошкент Ислом олий маъҳади ректори вазифаларида ишлади. “Ислом ақидаси”, “Ислом арконлари”, “Намознома”, “Рўзанома”, “Ҳажнома” “Закотнома”, “Мифтаҳул қироа”, “Қуръоний ҳикоялар” каби рисола ва китоблари босилиб чиққан. Ҳазрати Имом Абу Бакр Қаффол Шошийнинг “Жавомиъул калим” асарини ўзбекчага таржима қилди.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 28-бет.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим
Азон айтса Муаззинлар ухламасдан,
Бизни ўйлаб ўзларини ўйламасдан.
Мен бўлсачи, ётавердим уялмасдан,
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Эр-хотин бири иккинчисига либосдир
Аллоҳ Таоло даслаб отамиз Одам алайҳиссаломни, сўнгра онамиз Ҳаввони яратди. Кейин уларни бир оила қилиб улардан кўп эркаклар ва аёлларни тарқатди. Барча пайғамбар алайҳимуссаломлар бу йўлни тутиб, оила асосида ҳалол, пок яшаб келганлари инсоният учун ибрат намунасидир. Уларнинг ҳаётларини ўргансак, ўзимизнинг ҳаётимизни анчагина ислоҳ қилган бўламиз.
«Тўрт нарсадан ғафлатда қолманг!»
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман.
Биринчиси, ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).
Иккинчиси, катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Инний массанияд-дурру ва анта арҳамур-роҳимийн» (Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83-84-оятлар).
Учинчиси, даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!» (Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173-174-оятлар).
Тўртинчиси, одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги «Ва уфаввиду амрий илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад» (Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44-45-оятлар)».
Манба: Azon.uz
Янги иш бошлашда бажариладиган 4 амал
- Ушбу оятни ўқиш:
قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي
“Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳуу қовлий”
“Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар” (Тоҳо сураси, 25-28 – оятлар).
- Ушбу дуони ўқиш:
“Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил хойри”
“Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин”.
- Ҳар бир ишни Аллоҳ учун холис бажариш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, сизлардан бирингиз бирор иш қилса, Аллоҳ уни пухта қилишини севади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
- Ёлғондан узоқ бўлиш.
“Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким алдамчилик қилса, биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Даврон НУРМУҲАМАД
Манба: Muslim.uz
Идорада ишлаган ибратли инсонлар: САЛОҲИДДИН МУҲИДДИНОВ
1936 йили Фарғона вилоятининг Ислом қишлоғида туғилган. 1962 йили Бухородаги “Мира Араб” мадрасасини, 1974 йили Тошкент Ислом олий маъҳадини битирди. 1974-1978 йиллари Ливия университетининг шариат ва қонун факультетида таҳсил олди. Бирмунча вақт “Совет шарқи мусулмонлари” журнали бош муҳаррирининг биринчи ёрдамчиси ва мадраса мударриси бўлиб ишлади. 1978 йилдан умрининг охиригача Тошкент Ислом институтида фиқҳ, Ислом тарихи, мазҳаблар тарихи, тафсир ва ҳадис фанларидан дарс берди, масжидларда имом-хатиблик қилди. 1990-1994 йиллари Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасида масжидлар ва фатво бўлимининг бошлиғи, 1990 йилдан 2000 йилгача Халқаро Ислом тадқиқот маркази бўлим мудири бўлиб ишлаган. “Оила ва шаръий никоҳ одоблари”, “Исломда ўлим ва жаноза масалалари” каби китоблари чоп этилган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 27-бет.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги




















