Ҳизбут-таҳрир ал-Исломий (Ҳаракатга муносабат).
Буюк Британянинг бир қатор шаҳарлари, Франкфурт-на-Майне (Германия), Истамбул (Туркия), Лакнау (Ҳиндистон), Жидда (Саудия Aрабистони), Қуддус (Фаластин), Куала-Лувпур (Малайзия) ва Жакарта (Индонизия)да “Ҳизбут-таҳрир” марказлари фаолият олиб борган.
Имом ал-Мотуридий - Ҳидоят имоми
Аҳли сунна вал-жамоа ақидасини Ислом оламида нашр қилган асосий устозлар бу икки забардаст имом — Имом Ашъарий ва Ватандошимиз Имом Мотуридий ҳисобланади. Ўз даврининг бемисл олимлари ҳисобланган бу устозларнинг иккиси ҳам, ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан мақтаб ўтилган уч асрга мансуб бахтли инсонлар қаторида бўлганлар.
Имом Абу Ҳанифани масжидда сўккан одам қандай жавоб олганди?
Имом Абу Ҳанифа Минодаги “Хайф” масжидида ўтирган эдилар, юзи беркитилган бир одам келиб, у кишини сўради ва: "Эй фоҳишанинг ўғли”, деди. Абу Ҳанифа: "Эй одам, Аллоҳ сени афв қилсин. Нима истайсан?” - дедилар.
У: “Фалончи масала ҳақида сендан сўралса, унга Ҳасан Басрийнинг жавобига тескари жавоб берибсан”, деди. Имом Абу Ҳанифа: "Ҳасан Басрий хато айтган”, деди. У одам: "Эй кофир, эй зиндиқ, сен Ҳасанни хатокорга чиқаряпсанми?” - деди.
Асҳоблари уни уришга турган эдилар, имом Абу Ҳанифа уларни қайтардилар ва: “Ибн Масъуд тўғри айтган, Ҳасан эса хато айтган”, дедилар. Бошқа ривоятда: Мазкур одам имомга тил теккизгач, у киши: "Аллоҳ сени мағфират қилсин. У Зот менинг ҳақимда сен айтган гапнинг тескарисини билади. Мен Уни таниганимдан бери бирор кишини Унга шерик қилмаганман. Мен фақат Унинг афвини умид қилганман, фақат Унинг азобидан қўрққанман”, дедилар.
Азоб ҳақида гапира туриб, йиғлаб юбордилар. Шунда у одам ўрнидан туриб: "Аллоҳ учун кечиришингизни сўрайман. Мен хато қилдим ва нодонлигимни эътироф этдим”, деди. Имом Абу Ҳанифа янада кўпроқ йиғладилар, ҳатто елкалари қимирлади ва: “Эй одам, мен сени Раббим Аллоҳга топширдим”, дедилар. У эса: "Мен бундан енгилини хоҳлайман”, деди. Имом Абу Ҳанифа: "Ундай бўлса, Сени ҳам, мени сўккан бошқа барча кишини ҳам кечирдим”, дедилар.
Имом Абу Ҳанифа Ҳасан Басрийнинг хатосини айтиб, бир қарашда ғийбат қилдилар. Лекин бу ғийбат рухсат этилган ғийбатдир. Чунки ғийбат дин иши (масалани тушунтириш) учун бўлса, дуруст бўлади. Бу муҳаддисларнинг жарҳу таъдилига, яъни уларнинг ҳадис ривоят қилувчиларга баҳо бературиб "фалончи ёлғончи, фалончи ростгўй” дейишларига ўхшайди.
Муҳаммад Хоразмий, "Муснади Имом Аъзам", 69-саҳифа.
Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ саҳифасидан олинди.
Манба: Azon.uz
ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Террорчилик ҳаракатларидаги иштироки).
“Ҳизбут-таҳрир” фаолларининг мусулмон дунёсига мансуб бир қатор давлатларда конституциявий тузумга қарши қаратилган террорчилик амалиётарида иштирок етгани ҳам уларнинг асл қиёфасини очиқ-ойдин намойиш етади.
Бугуннинг имоми қандай эканидан бехабарларга!
Шу кунларда интернет тармоқларида “Янги Ўзбекистоннинг янги имомлари қандай бўлиши керак?” номли мақола эълон қилинди. Дастлаб ушбу мавзунинг ёритилишида юртимиздаги ўзгаришларга жонкуярлик борга ўхшайди. Лекин теранроқ мутолаа қилувчи муштарий маълумотлар фақат бир ёқлама экани, муаллиф республикадаги сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан бехабарлиги намоён бўлади.
Аввал, ушбу мавзуга қўл урган муаллифнинг иш тажрибаси, маълумоти, салоҳияти ва диний соҳадан қанчалик хабардор экани билан қизиқдик. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Деҳли университетида, АҚШнинг Шимолий Каролина университетида таълим олган. Хориждаги ташкилотларда фаолият олиб борган. “ВВС”, “Озодлик” дастурларида ҳам чиқишлар қилган. Энди бир ўйлаб кўринг? Сўнгги йиллардаги янгиланишларни ҳис этмаган, аксар умрини чет элда ўтказган ва бугунги кунда кечаётган жараёнларни ич-ичидан билмаган инсон қандай қилиб, юртнинг бугуни ҳақида холис фикр айтиши мумкин.
Таъкидлаш зарурки, диний соҳа ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар бир кишининг ўз соҳаси бор. Ўша соҳа доирасида хизмат қилса, аввало ўзига фойдали бўлади. Қолаверса бошқалар учун ҳам керакли мутахассис бўлади. Аммо, ўз доирасидан чиқса, аввало ўзига, қолаверса атрофидагиларга нохолис маълумот билан зарар етказади.
Шу ўринда соҳадан бехабар муаллифга қуйидагиларни билдириб қўйишни лозим топдик:
ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Минтақадаги фаолияти).
“Ҳизбут-таҳрир”нинг Марказий Осиё минтақасидаги фаолияти ХХ асрнинг 80-йилларининг охири 90-йилларига тўғри келади.
Замонамиз хаворижлари
Ҳозирги глобаллашув даврида дунёнинг барча мамлакатлари аҳолиси замонавий технологик ютуқлардан қанчалик катта манфаат топаётган бўлса, худди шу сабабли содир бўлаётган офатлардан ҳам бирдек зарар кўрмоқда. Жумладан, экстремизм балосининг ҳозирги кунда бутун дунёга бирдек хавф солиб тургани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, дин ниқобидаги экстремистик ҳаракатлар тарихда ўтган хаворижларнинг жиноятларини такрорлаётганга ўхшайди. Улар интернет орқали бузғунчи ғоялар тарғиботига зўр бериб, ёшларни йўлдан уришяпти.
ШУКР - НЕЪМАТЛАРНИНГ КЎПАЙИШИГА САБАБ БЎЛАДИ
Аллоҳ таоло бутун оламни барпо этгач, қуруқликда, ер ости ва сувда, ҳавода яшайдиган мавжудотларни яратди ва бутун мавжудотнинг яшаши, насл қолдириши учун ўзига хос неъматлар билан сийлаб, ҳар бирига ризқ-насиба улашди.
ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Ҳаракатга аъзолик).
“Ҳизбут-таҳрир” даъватчилари асосан динга мойиллиги бўлган ёшларни (улар ўзининг одоби, тарбияси ва оилавий аҳволи билан бошқаларга ўрнак бўла оладиган ва ўзи ҳам даъват қилганида “бешлик” ҳалқаар тузиб, шахсларга ўз сўзини ўтказа оладиган бўлиши шарт) жалб қилиб, уларни ҳалқаларда аввал ислом динига оид суҳбатлар билан билим даражасини аниқлашади.
Бидъат ва исрофдан сақланайлик
Маълумки, муқаддас динимиз кишиларни бир-бирлари билан яхши муомалада бўлишга, ҳамда таом улашишга буюради. Фазилатли ва ихлосманд ҳалкимиз қадимдан бу суннатларга амал қилиб келади. Мана шундай чиройли суннатлар жумласига никоҳ тўйини хам киритиш мумкин. Никоҳ икки бегона, номаҳрамни бир-бирига ҳалол қилгани сабабли, уни эълон қилиш жумхур уламолар наздида суннатдир ва бизнинг урфимизда у "тўй" деб юритилади.
“Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор ижроси бўйича
Халқимиз озгина маблағ топса, яхши ниятлар билан тўйга, яхши кунларга деб жамғариб қўяди. Бу халқимизнинг бошқа миллатлардан ажратиб турадиган, мақтовга сазовор, фазилатли хислатларидан десак муболаға бўлмайди. Буни қисқагина қилиб айтганда “Меҳмондўстлик” деб номлаш мумкин. Лекин халқимизнинг ушбу меҳмондўстлик каби фазилати, минг афсуслар бўлсинки, иллатга айланиб қолмоқда.
Отинойи ким?
Мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги 2-3 йил ичида мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний жабҳада ҳам чуқур ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг диний-маърифий савиясини ошириш, бидъат-хурофотларга барҳам бериш, қалбларга соғлом исломий ақидани сингдиришга эътибор қаратилмокда. Бу жараёнда диний соҳа ходимлари, хусусан отинойилар фаол иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир.




















