Ҳизбут-таҳрир ал-Исломий (Ҳаракатга муносабат).
Буюк Британянинг бир қатор шаҳарлари, Франкфурт-на-Майне (Германия), Истамбул (Туркия), Лакнау (Ҳиндистон), Жидда (Саудия Aрабистони), Қуддус (Фаластин), Куала-Лувпур (Малайзия) ва Жакарта (Индонизия)да “Ҳизбут-таҳрир” марказлари фаолият олиб борган.
Мазкур ташкилот Ўзбикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ливан, Миср, Иорданя, Германия, Россия, Покистон ва Сурия каби бошқа бир қатор давлатларда қонун билан тақиқланган. “Ҳизбут-таҳрир”нинг халифалик барпо етиш ғояси бирорта мусулмон мамлакатларида акс-садо топмай, бутун дунё мусулмон уломолари йиғилишларида ҳам кескин танқидга учраб келмоқда.
Шу ўринда қайд етиш жоизки, дунёнинг кўпгина мамлакатларида яширин фаолият олиб боришга уринган “Ҳизбут-таҳрир” ташкилоти ўзини террорчилик фаолиятига алоқаси йўқ еканини узоқ вақт таъкидлаб келди. Aммо уни ушбу ғараз мақсадида қўллаб келаётган кучлар бугун ҳам жаҳон ҳамжамиятида, афсуски йўқ емас.
Ўз умрини яшаб, тарих саҳнидан тушиб кетган, бугунги воқеликка мутлоқо тўғри келмайдиган ҳаёлий халифаликни барпо етиш учун ҳар қандай амалий ҳаракатлардан тийилмаслик, жумладан, қурол ишлатишни тарғиб қилиш орқали мусулмонлар онгида енг ашаддий ғояларни сингдиришни ўзининг дастурий вазифаси қилиб олган ҳамда уни ҳаётга татбиқ етишга жон-жаҳди билан ўргнаётган бундай гуруҳни террорчилик фаолиятига алоқадор екани шубҳасиздир.
Зайниддин Эшонқулов ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили
Киритилган вақти: 03/02/2020 20:28; Кўрилганлиги: 1116
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 20:41