Мақолалар

Ҳамма бир киши учун...

Дадам ёшлигимиздан бизни муаммоларимизни бирга ҳал қилишга ўргатганлар. Оилада қайси биримиз бўлса ҳам, муаммоли вазиятга дуч келсак, дадам фарзандларининг ҳаммасини тўплар эдилар ва “Укаларингизнинг шундай-шундай муаммолари бор экан, келинглар, унга қандай ёрдам беришни ўйлаб кўрайлик” деб барчани фикрлашга чақирардилар. Ўша муаммоларнинг аксарияти дадамнинг бир ўзлари ечим топа оладиган муаммолар эди. Лекин дадам бизни муаммо хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, мушкул вазиятда жигарларни ташлаб қўймасликка, қўлдан келганича бир-биримизга ёрдамга шошилишга ўргатдилар.

 

Савоби улкан амал!

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари кенг ёйилишида беқиёс хизмат қилишган. Бу бежизмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Ме­нинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра қандай эшитган бўлса, ана шундай етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин” (Имом Термизий ривояти)

 

Шабон ойи - гуноҳлар ўчириладиган, ғайб аломатлари ошкор бўладиган улуғ ойга киришдир.

Фазилатли ойлардан бири шаъбонда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир. Айниқса, бу ойнинг биринчи ярмида нафл рўза тутиш ниҳоятда савоблидир.

Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан биридир. Бу кечани "Бароат кечаси" дейилади. Бароат кечасида бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва амал саҳифалари Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмати ер юзига ёғилади.

 

Одамлар оми кишидан эмас, олимдан савол сурашади.

Илм олаётган одамнинг холини машаккатли сабоклар йулини босиб утган киши яхши тушунади. Илмда фазилат куп. Билганлар билмаганлар билан хеч качон тенг булмайди. Уларнинг гап — сузида, фикр – мулохазасида фарк яккол сезилади. Одамлар оми кишидан эмас, олимдан савол сурашади. Олим билган нарсасини билмадим деса, ёлгон гапи учун гунохга ботади. Билмаган нарсасини «билмайман» деб тан олиши эса комиллик аломати. Чираниш, махмаданалик килиш олимнинг мартабасига путур етказади. Чинакам олимнинг маком – мартабаси юксак. Илм кичик ёшли инсонга хам викор бағишлайди.

 

Фарз намозларидан аввал ва кейинги суннат намозлари

Cавол: Фарзлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннатларнинг қандай фазилати бор? Уларни ўқимаса ҳам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур суннатларнинг фазилати катта. Бир қанча ҳадиси шарифларда уларни доим ўқиб юришга кучли тарғиб бор. Уларни узрсиз тарк қилишни уламолар макруҳ дейдилар.

 

Мадина – Расулимиз яшаган ва дафн этилган шаҳар

Мадинаи Мунаввара – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган, Қуръони каримнинг бир қанча оятлари нозил бўлган, саҳобалар юрган, Пайғамбаримизнинг муборак таналарини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган, Маккадан кейинги энг фазилатли шаҳар. 

 

Фотиҳадан кейин "Омин" айтишнинг ҳукми

Ҳанафий ва Моликий мазҳабида оминни маҳфий айтиш суннатлиги айтилган бўлса, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларида жаҳрий айтиш суннатлиги айтилган Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаб уламолари қуйидаги ҳадисларни ҳужжат қилиб келтиришади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон имом омин деса сизлар ҳам омин денглар чунки кимнинг сўзи фаришталар билан мувофиқ келиб қолса унинг ўтган гуноҳлари махфират қилинади”, дедилар. (Имом Бухорий ривоятлари).

 

Қўшничилик ҳақ ва одобларини қанчалик биламиз?!

Каломуллоҳнинг Нисо сураси 36-ояти каримасида

Худоим таоло марҳамат қилади:

  • “Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.

 

АМАЛИМИЗ БИЗНИ ЖАННАТДАН ОРҚАГА ТОРТСА НАСАБИМИЗ ЖАННАТГА КИРГИЗА ОЛМАЙДИ

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ( من نفس عن مؤمن كربة من كرب الدنيا ، نفس الله عنه كربة من كرب يوم القيامة ، ومن يسر على معسر ، يسر الله عليه في الدنيا والآخرة ، ومن ستر مؤمنا ستره الله في الدنيا والآخرة ، والله في عون العبد ما كان العبد في عون أخيه ، ومن سلك طريقا يلتمس فيه علما ، سهل الله له به طريقا إلى الجنة ، وما اجتمع قوم في بيت من بيوت الله يتلون كتاب الله ويتدارسونه بينهم ، إلا نزلت عليهم السكينة ، وغشيتهم الرحمة ، وحفتهم الملائكة ، وذكرهم الله فيمن عنده ، ومن بطأ به عمله ، لم يسرع به نسبه ) رواه مسلم .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дуёю охират ишларини енгиллатади.

 

Имом Зуфар роҳимаҳуллоҳ

Биламизки аҳли сунна вал жамоада 4 та мазҳаб бор, ўша мазҳабларнинг энг кўп тарқалгани бизнинг мазҳабимиз, яъни «Ханафия» мазҳаби ҳисобланади!

Аммо мазҳаббошимиз томонидан келган шаръий ҳукмларнинг ҳаммаси ҳам Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан келмаган, балки шогирдлари, «Қозию қузот» Имом Абу Юсуф, Имом Муҳаммад Ашшайбоний роҳимаҳуллоҳ ва шу жумладан энг катта шогирдлари Имом Зуфар роҳимаҳуллоҳлар томонидан етиб келган.

 

Оналар хизмати-жамият саодати

Ҳар бир инсон дунёга келибдики унинг ўниб ўсиши, илмли-тарбияли бўлиб вояга етиши учун муҳтарам волидаларимизнинг хизматлари беқиёсдир. Ҳар бир камолатга етган шахс ортида оналар меҳнати ётади. Шунинг учун ҳам дини мўбинимиз оналарни кўпроқ эъзозлашга, қадирлашга буюради. Жаноби Набийимиз с.а.в “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб марҳамат қилганлар. Бир саҳобий-“Кимга яхшилик қилай”- деб 3 марта сўрадилар. Ҳар сафар- “Онангга”- дедилар ва 4-марта сўраганларида-“Отангга”- деб жавоб бердилар Набий с.а.в.

 

«Агар огоҳсан сен – шохсан сен. Агар шохсан сен – огоҳсан сен!» Иброҳимжон домла Иномов

ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК  ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР!

МУҲТАРАМ  ҲОЖИАКАЛАР!

АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ  МЕҲРИБЕПОЁН  ОТАЛАР!

ҲУРМАТЛИ ва МУНИС  МЕҲРИДАРЁ  ОНАЛАР!

Бугунги юртимизни тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!

СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг