Жойларга ташриф давом этмоқда...
Бугун, 27 август эрта тонгдан Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут туманида жойлашган, яқинда миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос қуриб битказилган “Чубин” жоме масжидининг янги биносига ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят бош имом-хатиби бу даргоҳда олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Масжид биносида ҳамда таҳоратхонада намозхонлар учун яратилган гўзал шарт-шароитлар одамнинг кўзини қувонтиради албатта. Вилоятимизда ана шундай замонавий ва гўзал масжидларнинг қурилиши намозхонлар кўнглига хушнудлик олиб келмоқда. Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби бу даргоҳнинг гзал қиёфага келишига сабабчи ҳамда бош бўлганларнинг ҳақларига дуои-хайрлар қилди.
Ташриф Пастдарғом туманида давом этди. Аввало, Зайниддин домла Эшонқулов Пастдарғом тумани бош имом-хатиби Озод домла Назаров билан биргаликда ушбу туманда жойлашган “Салим ота” жоме масжидига ташриф буюрди. Мазкур масжидда намозхонлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда масжидни янада обод қилиш, намозхонлар учун янада қулайликлар яратиш борасида ўзининг керакли тавсиялариним берди. Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов яқинда янги таъмирдан чиқарилган “Соҳиб Охун” жоме масжидига ташриф буюрди ҳамда ушбу масжидда жамоат билан Пешин намозини адо этиб, намозхонлар ва барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига дуолар қилдилар... Сафар давом этмоқда...
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 27/08/2020 15:31; Кўрилганлиги: 1145
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:38