Имом-хатибларимиз “Имом Термизий” халқаро илмий тадқиқот марказида бўлдилар ва танишув дарсларида иштирок этдилар
Хабарингиз бор Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Вақф хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали, жойлардаги барча туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг Сурхондарё вилоятида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказига ташрифлари давом этмоқда....
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Самарканд вилоятига ташриф буюрдилар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Самарканд вилоятига ташриф буюриб, Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон туман имом-хатиблари билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда имом-хатибларимизнинг фаолиятини тубдан ўрганиб, улар учун керак ва зарур бўлган тавсияларни бериб ўтдилар.
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби бошчилигида имом-хатиблар Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдилар
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби бошчилигида имом-хатиблар Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдилар ва биринчи "Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Суламий Буғий Термизий" мақбараларини зиёрат қилдилар.
Мавлуди шариф муборак
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ насаблари, пок фитратлари, ибрат ва ҳикмат тўла муборак ҳаётларини тараннум этгувчи мавлиди шариф ўқилиши эзгу анъанага айланган.
Имом-хатибларимиз томонидан олис ва чегара ҳудудларида Жума намозлари ўқилди
Бугун 23 октябр куни вилоятимизнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятлиимом-хатибларнинг Жума намозига ташрифи режаси юзасидан бугун чегара ҳуддудида жойлашган масжидларга Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Уткир домла Умирқулов Булунғур туманида жойлашган “Оломон” масжидига, Самарқанд шаҳар “Руҳобод” жоме масжиди имом-хатиби Тўлқин домла Амиров Ургут туманида жойлашган “Бойбул” масжидига ҳамда олис ҳудудлардаги масжидларга эса Самарқанд шаҳар “Қоробой оқсаққол” жоме масжиди имом-хатиби Бобобек домла Абдураҳимов, Пахтачи тумани жойлашган “Болғали” масжидига Самарқанд шаҳар “Қўшҳовуз” жоме масжиди имом-ноиби Ҳабибуллоҳ домла Бойқобилов Ургут туманида жойлашган “Бешкапа-2” масжидига Самарқанд шаҳар “Қўшбоққоли” жоме масжиди имом-хатиби Жобир домла Рустамов, Каттақўрғон тумани жойлашган “Ёнбош” масжидига ташриф буюрдилар.
Самарқанд шаҳар имом-хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқанд шаҳрида мавжуд 23 масжидларнинг имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш Хўжа Абду Дарун масжидида бўлиб ўтди.
Йиғилишда масжидларнинг фаолиятини янада самарадорлигини ошириш, намозхонларга қулай шароитлар яратиш, яқинлашиб келаётган қиш мавсумига тайёргарлик, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда санитария талабларига масжидларда қатъий риоя этилишини назорат қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон туманида бўлди
Бугун, 22 октябрь куни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон туманида бўлди. Ташриф аввалида “Меҳр-2” инсонпарвалик операцияси орқали ватанга қайтарилган болалар билан учрашиб, уларга ўқув қуроллари ва турли хил ўйинчоқларни ҳадия қилди.
ХУШХАБАР: МУҲИМ ҚЎЛЛАНМА НАШРДАН ЧИҚДИ!
Тараққиётимизнинг янги даврида миллий ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантириш борасида жуда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, диний ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларва ушбу соҳа билан боғлиқ бўлган мутахассисларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур
Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.
Илм-маърифат бешиги
Марказий Осиё – илм-маърифат ўчоғи. У дунё цивилизациясига ҳисса қўшган буюк алломалар бешиги ҳамдир.
Бу заминда азалдан комил инсон тарбиясига устувор аҳамият қаратилган. Бунга ушбу заминда туғилиб вояга етган буюк алломалар ижодию жаҳонгир саркардаларнинг бунёдкорлик фаолияти ёрқин мисол.
Халқимизга яна бир янги масжид муборак бўлсин!
Кеча, 16 октябрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Халқ йўли” маҳалласи ҳудудидаги “Саййид Ҳабибуллохон” масжиди расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кийимимиз бизга зийнат бўляптими?
Кийим – киши маънавияти, маданияти, диди ва дунёқарашининг кўзгуси. У инсонни иссиқ ва совуқдан сақлайди, авратларини беркитиб, кишига зийнат бўлади.
Талаба-ёшлар билан онлайн маърифий учрашув ўтказилди
Транспорт университети ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков иштирокида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилишга бағишланган онлайн маърифий маъруза ташкил этилди.
Чегара ҳудудларда Жума намози адо этилди
Вилоятнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятлиимом-хатибларнинг Жума намозига ташрифирежаси юзасидан бугун Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов Булунғур туманида жойлашган “Чўянтепа” масжидига ҳамда Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон домла Абдуманнонов Ургут туманида жойлашган “Мўлла Муҳаммади” масжидларига ташриф буюрдилар.
Унутилаётган суннатлар (3-суннат): Уйқудан уйғонганда юзни ишқалаш
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар” (Имом Муслим ривояти).




















