Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

«Ҳилол» нашриётининг Самарқанддаги дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди

 
 

Аввал хабар қилганимиздек Самарқанд вилоятидаги филиалимиз янги манзилда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Дўконимизнинг расмий очилиш маросими бугун ўтказилди.

Тадбирга фахрий имом ва Самарқандаги «Имом Бухорий» жомеъ масжиди ноиб имоми Маҳмуджон домла ташриф буюрдилар. Шунингдек «Grand Ta'lim» ўқув маркази раҳбари Музаффар Саттиев ҳам тадбирда иштирок этдилар. Маросим сўнггида қилинаётган ишлар бардавом ва хайрли бўлишидан, халқимиз учун манфаатли бўлишидан умид қилиб хатми Қуръон бахшида қилинди.

Аллоҳ таоло бошлаган ишимиз давомий бўлишини, илм-маърифат тарқатувчи масканлар бундан ҳам кўп бўлишини, ушбу янги дўконимиз Ватанимиз, миллатимиз, динимиз ривожи учун муносиб ҳисса қўшишини насиб қилсин!


Киритилган вақти: 05/11/2020 09:34;   Кўрилганлиги: 1143
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/hilol-nashriyotining-samarqanddagi-dokonining-ochilish-marosimi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 10:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг