Амаллар илмсиз қабул қилинмайди
Самарқанд шаҳридаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжид, имом-хатиблар фаолиятига доир ва ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Масжидларни куз-қишги мавсумга тайёрлаш, таҳоратхоналардаги шароитларни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Шундан сўнг имом-хатибларнинг Ақида фанидан йўлга қўйилган дарслари давом этди. Ўзаро савол-жавоб, фикр алмашиш ва ҳозирги кундаги долзарб бўлиб турган масалалар муҳокамаси билан қизғин тарзда ўтган илм соати имом-хатиблар учун манфаатли бўлганлиги шубҳасиздир. Бу каби дарслар ҳар бир туман ва шаҳар имом-хатиблари ўртасида ҳам ташкил этилса унинг натижаси самарали бўлар эди. Зеро, ривоятда келтирилиша, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Амалларнинг қайси бири афзал?” деб сўраганида, Набий алайҳиссалом: “Илм”, дедилар. У киши иккинчи, учинчи бор сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга авалгидек жавоб бердилар. Шунда у киши: “Эй Расулуллоҳ, сизга саломлар бўлсин, мен амал ҳақида сўраяпман”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аллоҳ амалларни илмсиз қабул қиладими?” дедилар.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 28/10/2020 16:35; Кўрилганлиги: 1148
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 05:34