Хабарлар

Президентимиз Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Шу кунларда Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Бугун, 22 январь куни тонгда Президентимиз бошчилигидаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

 

Уколни ихтиро қилган, биринчи тиш шифокори ва саратонни илк бор жарроҳлик йўли билан даволаган мусулмон олимини биласизми?

Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб (томирдан) юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги кунимизгача ишлатиб келинаётган тиббий шприц- уколнинг ихтирочиси саналади.

 

Сериаллар томошабин хулқига қандай таъсир кўрсатмоқда?

«Huquq» газетасининг 42-сонида чоп этилган «Сериал – вақт кушандаси(ми)?» сарлавҳали мақолада бугунги куннинг долзарб муаммолари, жумладан, юртимиз телеканалларида намойиш этилаётган хориж сериаллари эфир соатининг кўплиги, улардаги қаҳрамонлар кийими хижолатомуз аҳволда эканлиги, ушбу ҳолатлар ҳамда қадаҳлар акс этган саҳналар хиралаштириб берилаётгани, бу эса томошабин онгига салбий таъсир кўрсатиши ёритилган.

 

Шавкат Мирзиёев: Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир

Президент раислигида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир

Раббимиздан берилган барча нарсалар бизларга омонат бўлганидек, молу давлатимиз ҳам омонатдир. Аллоҳ берган бу молу давлатни Ўзи буюрган ва рози бўладиган жойларга сарфлашимиз даркор. Хайру эҳсон ва садақа қилишда пешқадам, шунингдек барча эзгу ишларда имкон қадар кўмакчи ва ҳомий бўлишга ҳаракат қилишимиз керак.

 

БИЗ БОЙЛИКНИ “ЖАМЛАШДА” ДЕБ БИЛГАН ЭДИК АСЛИДА У “САРФЛАШДА” ЭКАН

Ўз олдига юксак, савобли, олийжаноб мақсадларни вазифа қилиб қўйган “Меҳр улаш” номли расмий хайрия гуруҳи мамлакатимиз бўйлаб кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга, имконияти чегараланган инсонларга, бемор, ота-онасидан эрта жудо бўлган болажаонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб, меҳр улашиб келмоқда.

 

Муфтий ҳазратларининг Пайариқ туманига ташрифи давом этмоқда

Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Пайариқ туманига ташрифи давом этмоқда.

 

Муфтий ҳазратлари Пайариқ ва Ургут туманларига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва Пайариқ тумани бош имом-хатиби Мансур домла Абдухолиқов ҳамда Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусиновларнинг ҳамроҳлигида мазкур туманда жойлашган “Тоҳир Шайх” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур масжиднинг янги, замонавий биносининг қурилиши ишлари бошланиш арафасида.

 

ВАТАНГАДОЛИККА ЧАҚИРАЁТГАН ҲИЙЛАКОРГА АЛДАНМАНГ!

Ижтимоий тармоқларда баъзи блогерлар Абдуллоҳ Зуфарнинг “Гуноҳ қилган еридан ҳижрат қилиш” мавзусидаги аудиомарузани тарқатишди. Унда айтилишича, инсон гуноҳ қилган еридан ҳижрат қилиш керак экан. Бу гапига руҳшуносларнинг гаплари ва яна ўтган умматлар ичида юз кишини ўлдирган кишининг ҳикояси зикр қилинган ҳадисни келтирилган. Ҳадисда ўша одамга тавба қилиш ва яхши одамлар яшайдиган жойга бориш тавсия қилинган. А.Зуфар инсон ўз юртида туриб имонини кучайтира олмаслиги, тақводор бўла олмаслиги, бунга муҳит йўл қўймаслигини таъкидлайди. Қариндошлар уйига кириб келавериши, одамни ўзича яшашга имкон бермаслигини айтади. Юртимизда луқмани ҳалоллаб бўлмаслиги меҳмонга борсанг гўштлари қандай, ҳайвонни ким сўйган, мушрик сўйганми, бошқа сўйганми билмайсан, дейди. Ватанингдан ҳижрат қилиб кетсанг, у ерда яқинларинг, қавму қариндош бўлмайди, ўзинг хоҳлагандай яшайсан, деб сафсата сотади. Имонли яшамоқчи бўлсанг Ватандан ташқарида яшайсан, деб хулоса қилади.   

 

“Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади...”

Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим!

Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати Пайғамбаримиз Жаноби Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин!

 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, ўринбосари Х.Саттаровлар Булунғур ва Каттақўрғон туманларида имом-хатиблар билан учрашди

Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов  Бугун 11 январ куни Булунғур туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар билан учрашди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Исломобод” жоме масжидига ташриф буюрдилар

Куни кеча 10 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов билан биргаликда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Исломобод” жоме масжидида олиб борилаётган бунёдкорлик ва режалаштирилган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.

 

Аллоҳ таолога маконларнинг энг яҳшиси масжидлардир

Кейинги йилларда улуғ алломалар номлари билан боғлиқ зиёратгоҳлар, мақбаралар, масжид ва мадрасаларни асл ҳолига қайтариб, уларни қайта тиклаш, обод қилиш, миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга кенг кўламда эътибор қаратилмоқда.

 

Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар халқаро жамоатчилик эътирофида

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келишмоқда. Турли миллат ва дин вакилларининг ҳар қандай тажовуздан бехавотир ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари жамият барқарорлигининг муҳим кўрсаткичларидан саналади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг