Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистонда хаттотлик мактаблари очилади

 
 

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Kun.uz мухбирига кўра, ташриф доирасида ўтган бино тақдимотида президент Мирзиёев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантириш борасида ўз фикрларини билдирди.

«Бизда хаттотлик мактаби йўқ. Бу мактаблар, афсуски, йўқ бўлиб кетяпти. Ўзбекистондаги ягона хаттотлардан бири Ҳабибулла ака. Ҳозир бир қатор мамлакатларда хаттотлик жуда ривожланган. Масалан, Туркияда. Шунинг учун хаттотлар мактабини яратишимиз керак. Хаттотлик яхши йўналиш. Ундаги ҳар бир белги ва нуқтанинг ўз маъноси бор. Агар бу мактабни яратмасак, анча орқада қолиб кетамиз. Одамлар айтиши мумкин, бу қаерда керак бўлади, деб. Керак бўлади. Катта-катта илмий мактаблар қуриляпти, тил, тилларга бўлган муносабатимиз ўзгаряпти, демак, керак бўлади», – деди президент.
Таъкидланишича, келгусида Ўзбекистондаги бир қатор диний марказ, олий мактаблар, шунингдек, Беньков номидаги республика рассомлик коллежида хаттотлик гуруҳлари очилади.
Давлат раҳбари, шунингдек, хаттотлар ўртасида ҳар йили кўрик-танловлар ўтказиш бўйича ҳам масъулларга топшириқ берди.
ХАТТОТЛИК (араб. — ҳуснихат ёзувчи), каллиграфия — ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобларини яратиш касби.
Ҳабибулла Солиҳ 1998 йили Истанбулда ўтказилган халқаро хаттотлар беллашувида «Девоний» хат услуби бўйича кучли ўнликдан жой олган. 1999 йили у хаттотликда янги тарз, яъни нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф қилгани учун Лоҳурдаги халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» («Шарқ юлдузи») унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати


Киритилган вақти: 03/02/2021 10:52;   Кўрилганлиги: 668
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ozbekistonda-xattotlik-maktablari-ochiladi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 12:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг