Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жойларда имом-хатиблар билан очиқ мулоқот ва самимий суҳбат ташкил этилди

 
 

Жорий йилнинг 9-феврал куни Самарқанд шаҳар, Самарқанд туман имом-хатиблари ва имом-ноиблари билан вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ҳамда ўринбосарлари Х.Саттаров, Ё.Мансуровлар “ИМОМ МОТУРИДИЙ АДАШМАГАН” мавзусида очиқ мулоқот тарзида учрашув  ўтказди.

З.Эшонқулов ўз сўзида кейинги пайтда юртимизда ёшларга бўлган эътиборнинг ортгани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда долзарб вазифаларга алоҳида тўхталиб бевосита мавзу юзасидан маълумотлар тақдим этиб ўтди.

Ҳусусан, Ўзбекистон азалдан кўп миллатли ва турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаб келган юрт экани, аждодларимиз ҳар доим шу юртда бирга яшаган бошқа дин вакилларига ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлишгани, уларнинг Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда ўз аксини топиб келаётгани ҳақида тўхталди.

Айни дамда оммавий ахборот воситаларида Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечираётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Гўёки ҳақиқий “Исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар юзага келгани, уларга ўз навбатида муносиб раддиялар бериб бориш лозимлиги такидланди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим”, дея кўп таъкидлашлари бежизга эмаслиги, бунинг замирини чуқур англаб етиш кераклиги тавсия этилди.

Шундай вазиятда имом-хатибларнинг хизматлари беқиёс. Чунончи, улар юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар моҳиятини алоҳида,  хусусан, билиб-билмай адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшларга аниқ мисоллар асосида тушунтириб бериши лозим.

Ташкил этилган очиқ мулоқот ва самимий суҳбатдан иштирокчилар ўзларига кўплаб ижобий таассуротлар олдилар. 

Юқорида айтиб ўтилган масалалар юзасидан куннинг иккинчи ярмида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров Жомбой ва Булунғур туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва ноиблар билан учрашув ўтказди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/02/2021 18:11;   Кўрилганлиги: 83
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/joylarda-imom-xatiblar-bilan-ochiq-muloqot-va-samimiy-suhbat-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 01/03/2021 08:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг