Нурободда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, совға-саломлар улашилмоқда
Юртимиз уламоларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи вакиллари вилоятимизга ташрифи давомида Нуробод туманида ҳам бўлиб, айни вақтда амалий тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда.
Тадбирлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши билан бирга тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар улашилмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 22/07/2021 18:32; Кўрилганлиги: 912
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 05:20