Уламоларнинг Самарқандга ташрифи вилоят маданий-маърифий ҳаётида ўчмас из қолдирмоқда.
Бугунги Янги Ўзбекистонда бошқа соҳалар каби диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар салмоқ жиҳатидан етакчи ўринларни эгалламоқда. Бу эса мазкур ислоҳотлар моҳиятини кенг тарғиб этиш, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларнинг турмушдан рози бўлиб, шукроналик ҳисси билан яшаши, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масъулиятини юклайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бир гуруҳ уламоларидан таркиб топган тарғибот гуруҳлари республикамизнинг қатор вилоятларига амалга ошираётган амалий ташрифлари ҳам айнан шу мақсадларга қаратилган.
Бугун 22 июль куни, мазкур гуруҳ вакиллари анъанани давом эттириб, Самарқанд вилоятига ташриф буюришди. Ташрифнинг биринчи кунида тарғиботчилар вилоятнинг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Нуробод ва Пастдарғом туманларида бўлишиб, масжидлар фаолияти билан яқиндан танишдилар ва жамоат билан пешин намозини адо этдилар.
Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси С.Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Э.Эсонов, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва бошқалар Самарқанд шаҳридаги “Шоҳи Зинда”, “Хўжа Абду Дарун”, “Жўйичуқур” ва “Қўшбоқолли” маҳаллалларида бўлишди. Меҳмонлар маҳаллалар фаоллари ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, аҳолини қийнаётган муаммолар, билдирилаётган талаб ва таклифларни ўрганишди. Ташриф доирасида маҳаллаларнинг кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ВАҚФ хайрия жамоат фонди таъсис этган совға-саломлар улашилди.
Шунингдек, тарғибот гуруҳи таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари М.Комилов, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Сатторов ва бошқа масъуллар шаҳардаги “Хўжа Зудмурод” маҳалласига ташриф буюришди. Маҳалла аҳли билан учрашувда кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо мероси моҳиятини англаш ва уни ёшлар онги ва қалбига сингдириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар беришди.
Тарғибот гуруҳи аъзолари ташрифнинг биринчи кунида вилоятнинг узоқ туманларини ҳам эътибордан четда қодиришмади.
Хусусан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари А.Юнусов, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бош имом-хатиби Ф.Аллаёров,Тошкент шаҳри “Сирожи Солиҳ” масжиди имом-хатиби Х.Қодиров, Тошкент шаҳри Олмазор тумани бош имом-хатиби А.Юлдашевлар вилоятнинг Нуробод туманига йўл олишиб, жамоат билан пешин намозини адо этдилар ва аҳоли билан дилдан суҳбат қурдилар. Меҳмонлар туман маҳаллаларининг эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олишиб, ВАҚФ хайрия жамоат фонди совғаларини улашишди. Вақт тиғиз эканига қарамасдан тарғибот гуруҳи вакиллари тумандаги 41-сон умумтаълим мактаби ва 6-сонли давлат мактабгача таълим муассасасига ҳам бордилар. Таълим масканларидаги шароитлар билан танишиб, қимматли маслаҳатларини бердилар. “Халқни турмуш даражасини билмоқ бўлсанг, бозорига бор” нақлига амал қилиб, меҳмонлар Нурбулоқ деҳқон бозорига ҳам кириб ўтдилар. Бозор маъмуриятига савдо аҳли учун яратилган шароитларни янада яхшилаш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.
Тарғибот гуруҳининг бошқа аъзолари: Тошкент шаҳри “Минор” масжиди имом-хатиби Ф.Убайдуллаев, Ургут туман бош имом-хатиби Ш.Хақбердиевлар Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали ва Қўштамғали маҳаллаларига боришди. Маҳаллалар аҳли билан қизғин учрашув ўтказилиб, кам таъминланган оилаларга эҳсон улашилди. Меҳмонлар шунингдек, тумандаги “Согда медиа” хусусий шифохонасида ҳам бўлишиб, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Вилоятнинг Пастдарғом туманига ташриф Чилонзор туман бош имом-хатиби Э.Рустамов, Тошкент шаҳар “Исломота” жомеъ масжиди имом-хатиби Й.Каримовлар томонидан амалга оширилди. Тарғибот гуруҳи аъзолари туман аҳли билан жонли мулоқот қилдилар. Суҳбат давомида асосий эътибор янгиланаётган Ўзбекистонда дин ва фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш йўналишида қилинаётган ишларга қаратилди. Қизғин мулоқотдан сўнг, тумандаги “Темир дафтар”дан ўрин олган оилаларга хайрия совғалари тақдим этилди.
Ташриф давомида фидойи аёллар ҳам фаоллик кўрсатишиб, маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказишди.
Жумладан, ташрифнинг биринчи кунида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими О.Арипова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маъсул ходимиМ.Абдуллаева ва Самарқанд вилоятибош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова ҳамда ҳудудга бириктирилган отинойилар маҳалла фаоллари билан биргаликда Пастдарғом туманидаги “Мулла Аҳрор” жомеъ масжиди атрофида жойлашган “Меҳнат” маҳалласида яшовчи муаммоли аҳоли билан мулоқот қилишди, оилаларга кириб, улар билан дилдан суҳбатларуюштиришди.
Республикамиз уламоларининг Самарқанд вилояти ҳудудларига амалий ташрифи ва хайрия амаллари давом этмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 22/07/2021 18:02; Кўрилганлиги: 1053
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:34