Муфтий ҳазратлари Самарқанд туманидаги "Имоми Аъзам" масжидида жума намози адо этдилар
Айни вақтда Муфтий ҳазратлари Самарқанд туманидаги "Имоми Аъзам" масжидида жума намозидан аввал Қуръони каримдаги охирги насиҳат (Бақара сураси, 281-оят) мавзусида маърифий суҳбат қилиб бермоқдалар.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Самарқанд вилоятидаги отинойилар ҳам аттестациядан ўтишмоқда.
Самарқанд вилоятидаги отинойилар ҳам аттестациядан ўтишмоқда.
Самарқанд вилоятида диний соҳа ходимлари учун аттестация бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг 30-октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар, имом-ноиблар ва шаҳар-туман бош отинойиларининг аттестациядан ўтказиш жараёнлари бошлаб юборилди.
БОШ ИМОМ-ХАТИБ "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ
Шу кунларда Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси изчил давом этмоқда. Хусусан, бугун Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла бошчилигида Жума намозидан олдин Самарқанд шаҳридаги "Янгиобод" жоме масжиди ҳудудида умуммилий лойиҳа доирасида кўчатлар экилди.
Бош имом-хатиблар билан йиғилиш ўтказилди!
Бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла жойлардаги шаҳар/туман бош имом-хатиблари билан ZOOM платормаси орқали йиғилиш ўтказди.
Жума ташрифи
Айни вақтда, Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Валий” жомесига ташриф буюриб, жума намозидан олдин КЕКСАЛАР БОР УЙДА БАРАКА БОР! мавзусида таъсирли маъруза қилиб бермоқдалар.
Беморни зиёрат қилиш – ибодат ҳамда аҳилликдан нишона демак
Беморни кўргани бориш суннатдир. Бемор мусулмоннинг бошқа мусулмонлар устида ҳаққи бор. У ҳам бўлса, уларнинг беморни зиёрат қилиб, кўнгил сўрашлари, ҳаққига дуо қилиб кетишларидир.
Ислом беморлар ҳолидан хабар олишни муҳим ишга айлантирган. Чунки бу иш бемор учун, шахсий алоқаларни ҳамда жамиятни мустаҳкамлаш учун ғоят зарурдир. Мусулмонлар ана ўша олий мартабага эришиш учун доимо ҳаракат қилиб келишган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади:
Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Жомбой туманида ташкил қилинди
Бугун, 2023 йил 19 сентябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Жомбой туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 7 та масжид имом-хатиблари ва фаол ходимлар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 17 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди.
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг соғлиги ҳақида хушхабар
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов “Ҳаж - 2023” мавсумида хизмат кўрсатадиган ишчи гуруҳ таркибида Саудия Арабистони мамлакатига жўнаб кетган эди. Аллоҳ таолонинг тақдири азали билан жорий йилнинг 23 июнь куни Макка шаҳрида Зайниддин домла автоҳалокатга учраб, шифохонага ётқизилган ва муолажалар бошланган эди. Суадия Арабистони ҳамда мамлкатимизнинг масъуллари ва шифокорлари назоратида 4 август кунига қадар Макка шаҳридаги шифохонада даволанган Зайниддин домланинг соғлиги меъёрлашганидан сўнг Тошкент шаҳрига етиб келди ва ҳозирча у ердаги шифохонада муоалажа давом эттирилмоқда. Домланинг соғлиги ва ҳолати яхши. Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра яқин 10 кунда соғликлари тикланиб, ўз вазифасига қайтади ва фаолиятини давом эттиради.
Муқаддас динимиз ва илм-маърифат фидойиси
“Улуғ инсон эдилар. Билими, меҳнатсеварлиги, камтаринлиги билан элимизда обрў топган эдилар. Бу бало бутун дунёга азоб олиб келди, қанча йўқотишлар бўлаяпти. Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик. Лекин Аллоҳнинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. У кишини яхши ном билан эслаб, ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилайлик”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ашуро кунида қилинадиган энг катта савобли амаллар:
1. Рўза тутиш.
2. Закот бериш.
3. Тирноқларини олиш.
4. Ғусл қилиш.
5. Касални кўриш.
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
????https://uza.uz/posts/483915
Улуғ зиёрат сафари олдидан гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди
Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда.
“Фитна – кўз илғамас хатар” номли китоби Самарқандлик имом-хатибларга топширилди
Хабарингиз бор яқиндагина Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг “Фитна – кўз илғамас хатар” номли китоби нашрдан чиқди.
Фитна — синаш, имтиҳон қилиш, алдаш, йўлдан оздириш ва чалғитишдир. “Фитна” деганда биз бузғунчилик, махфий равишда зарар етказишга уриниш, фасод қўзғашни тушунамиз.




















