Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ва Чокардиза қабристонини зиёрат қилди.
Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ва Чокардиза қабристонини зиёрат қилди.
Унда профессорлар Мамаюнус Пардайев, Дилором Салоҳий, матншунос Комилхон Каттайев, вилоят бош имом хатиби Зайниддин Ешонқулов, музей ва кадастр хизмати ходимлари иштирок етдилар.
1947-йилда бузиб ташлаб, устида уй-жойлар қурилган Чокардиза қабристони тарихи билан боғлиқ манбалар асосида фикрлар айтилди, таклифлар ўртага ташланди.
Кейинги йилларда мазкур зиёратгоҳ ва унинг атрофини обод қилиш, бу йерда мангу ором топган Имом Мотуридий ва яна бошқа кўплаб алломалар ҳақидаги манбаларни ўрганиш ва кенг тадқиқ етишга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Бироқ, ҳали қўлга киритилган маълумотлар, тўпланган манбалар бу йерни тўла тадқиқ етишга имконият бермайди. Шу сабабли вилоят раҳбари таклифига кўра, Чокардиза қабристони тарихи, у йердаги қабрлар ўрнини аниқлаш мақсадида картографлар, археологлар, тарихчи олимлар, дин пешволаридан иборат ишчи гуруҳи тузиладиган бўлди. Бу жараёнга нафақат маҳаллий, балки хориждаги олим ва тадқиқотчилар, диний уламолар, кенг халқ оммасини ҳам жалб қилиш кераклиги қайд етилди.
Киритилган вақти: 14/11/2023 22:15; Кўрилганлиги: 619
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 21:55