Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Йил имом аниқланди!

 
 

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган масжид имом-домлалари ўртасида “Йил имоми – 2023” танловининг якуний босқичи бўли ўтди.
Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашдилар.

Қизғин ва кўтарингки руҳда бошланган танловда иштирокчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилди. Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди,

Танловнинг мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлашдир.

Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ўтказилди. Бу эса юртимизда диний-маърифий соҳага, хусусан, илм аҳлига кўрсатилаётган эътибор намунасидир. Иштирок этган имом-домлалар ҳар йилги иштирокчиларга нисбатан берилган саволларга юқори даражада жавоб берганларини эътиборга олсак, бугунги имом-хатиб зиммасидаги масъулиятни янада теран ҳис этаётганининг нишонаси десак муболаға бўлмайди. Бу эса, диний соҳада фаолият юритаётган имом-хатиблар қатори имом-ноиблари, ҳатто муаззин ва қоровуллар ҳам ўз устида мунтазам иш олиб бориши керак эканига далолатдир.

Самарқанд вилояти ҳудудий босқичда биринчи ўринни қўлга киритган, Жомбой тумани “Шайх Худойдоди Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедов кўрик танловнинг якуний босқичида иштирок этиб фахрли III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 05/12/2023 17:33;   Кўрилганлиги: 1370
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yil-imom-aniqlandi
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 23:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг