Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хайрия тадбирида имконияти чекланган болаларга ногиронлик аравачалари топширилди

 
 

Айни пайтда: Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза" базмгоҳида 50 нафар имконияти чекланган болага махсус ногиронлик аравачалари топширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ва бир гуруҳ ҳомийлар томонидан ташкил этилган хайрия тадбирида Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев, вилоят бош имоми З.Эшонқулов, ҳомий ва бошқалар мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

- Ўғлим 13 ёшда, у болалигидан юролмайди, - дейди Жомбой туманидан Дилшода Мардиева. - Уйда ўтириб зерикарди. Энди аравачада кўчаларни айлантириш имкони борлигидан хурсандман. Барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Бир пиёла чой устида вилоятимиз санъаткорлари иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Манба;zarnews.uz

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати 


Киритилган вақти: 18/09/2021 15:01;   Кўрилганлиги: 534
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xayriya-tadbirida-imkoniyati-cheklangan-bolalarga-nogironlik-aravachalari-topshirildi
Чоп этилган вақт: 17/04/2024 01:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг