Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Онлайн: Имом-хатиблар ўртасидаги "Араб тили билимдони" танлови бўлиб ўтмоқда

 
 

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиблари ўртасидаги
«
Араб тили билимдони» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Танловни ўтказишдан қандай мақсад кўзланган? Танловнинг асосий мақсади – араб тилини пухта ўзлаштиришларини таъминлаш, буюк аждодларимиз қолдирган, дунё аҳамиятига эга бўлган араб тилидаги меросларимиэни ўрганиш ва имомларнинг араб тили манбаларидан фойдаланиш орқали уларнинг дунёқарашини кенгайтиришдан иборат.

Танловнинг вазифалари нималардан иборат? Танловнинг 3 та асосий вазифаси бор:

  1. имомлар ўртасида араб тили билимларини янада ривожлантириш;
  2. имомларнинг араб тилига бўлган қизиқишларини ошириш;
  3. юртимиздан етишиб чиққан алломалар қолдирган араб тилидаги бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва асардаги таълимотларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш.

Танлов неча босқичда ўтказилади? Танлов саралаш ва якуний босқичларда ўтказилади.

Танловда қандай шартлар бўлади? Танлов иштирокчилари 5 та шарт бўйича ўзаро беллашадилар:

  1. Матнни ўқиб бериш;
  2. Матнни таржима қилиш;
  3. Матннинг мазмунини гапириб бериш;
  4. Берилган сўзлардан тўғри гaп ясаш;
  5. Диний-маърифий мавзу бўйича араб тилида сўзлаб бериш.

 

Ғолиблар учун қандай мукофотлар берилади? Танлови ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан таъсис этиладиган диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Якуний босқичда:

1-ўрин. I даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида пул маблағи;

2-ўрин. II даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул маблағи;

3-ўрин. Ill даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида пул маблағи.


Киритилган вақти: 11/11/2021 10:19;   Кўрилганлиги: 51
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/onlayn-imom-xatiblar-ortasidagi-arab-tili-bilimdoni-tanlovi-bolib-otmoqda
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 02:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг