Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қирғизистонлик уламолар Самарқандда!

 
 

Хабар берганимиздек, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар ташрифи вилоятимизда бўлиб турибди. Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков ва Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Бугун, 20 ноябръ куни мазкур уламолар вилоятимизга бўлган ташрифини “Имом Бухорий” мажмуасини зиёрат қилиш билан бошлади. Мазкур қадамжода Қуръон тиловатидан сўнг, хайрли дуолар қилинди. Шунинг билан бирга уламолар “Имом Бухорий” илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, икки қардош халқ уламолари Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар. Бу ерда марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳақларига тиловат қилинди. Сўнг, вилоятимизнинг энг кўркам ва тарихий қадамжоларидан бири бўлган “Шоҳи Зинда” мажмуаси зиёратидан сўнг Қуръони каримдан тиловатни ва дуони қардош уламолар қилиб беришди.

Аллоҳ таоло дин ва қон қариндош биродарлар ўртасидаги аҳллигимизни янада зиёда қилсин!

Қирғизистон Уламолари Самарқанддаги зиёрати давом этмоқда...

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 20/11/2021 15:16;   Кўрилганлиги: 61
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/qirgizistonlik-ulamolar-samarqandda
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 03:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг