Соҳа раҳбарлари малака ошириш ўқувлари иштирокчилари билан учрашди
Шу йилнинг 29 ноябрь кунидан 11 декабрга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман/шаҳар бош имом-хатиблари учун “Янги Ўзбекистонда диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар: муаммо ва ечимлар” мавзусида малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтди.
Машғулотларга Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб этилди.
Шунингдек, режага мувофиқ, имом-хатибларнинг Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойлар, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга ташрифи ташкил этилди.
Бугун, 11 декабрь куни, диний соҳа раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида малака ошириш ўқувларини тугатган имом-хатиблар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда малака ошириш ўқувларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ва эришилган натижалар, шунингдек, фаолиятда доир муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида имом-хатибларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ўз ҳудудларидаги диний вазиятни барқарорлигини таъминлаш бўйича шахсий масъулиятини кучайтириш ҳамда интернет тармоғида тарқатилаётган турли кўринишдаги ёт ғояларга қарши курашиш ҳар қачонгидан муҳим экани соҳа раҳбарлари томонидан алоҳида таъкидланди.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
Киритилган вақти: 11/12/2021 13:14; Кўрилганлиги: 1026
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:38