Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2022” кўрик танлови 1-босқичи бошланди

 
 

Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланди. Танлов 8 та ҳудудга бўлинган ҳолда икки кун давомида бўлиб ўтади.

Ушбу танлов Самарқанд вилоят вакиллиги тасарруфидаги масжид имом хатиблари ва имом ноиблари фаолиятини янада такомиллаштириш, илмий савия ва дунёқарашларини теранлаштириш шунингдек, жойлардаги фаол имомларни аниқлаш ҳамда уларнинг меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

Кўрик танловнинг ушбу босқичи 6 ва 7 июнь кунлари бўлиб ўтади. Танловнинг иккинчи босқичи эса жорий йилнинг июл ойида туман ва шаҳар ғолиблари ўртасида ташкил қилиниши режалаштирилган.

Вилоят имом хатиблиги мутахассислари ва Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати имом хатиб ва имом ноибларининг танловдаги иштирокларини баҳолаб бормоқда.

Танлов якунида ғолибликни қўлга киритган номзодларни саҳифаларимизда таништирамиз. Бизни кузатиб боринг.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 06/06/2022 15:06;   Кўрилганлиги: 70
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/samarqand-viloyati-imom-xatiblarining-yil-imomi-2022-korik-tanlovi-1-bosqichi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 29/06/2022 19:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг