Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ

 
 

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 1 июнь куни Самрқанд вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров, ДИҚ вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси С.Баймуродов, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ДИҚ Тойлоқ тумани бўйича бош мутахассис Н.Мамарайимов ва Тайлоқ тумани бош имом-хатиби Б.Исмоилов биргаликда Тайлоқ туманида бўлиб тумандаги барча имом-хатиблар билан маърифий суҳбат ўтказдилар. Суҳбат давомида ватанимизда бўлаётган эзгу ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, янгилик ва хушхабарлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, бугунги замонда ҳар бир имом-хатиб мустаҳкам илм-маърифат эгаллаб, ўз соҳасининг моҳири бўлиши, юрт тараққиётига ҳисса қўшиши, оилада фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, уларни ижтимоий тармоқ ва ён-атрофдаги турли оқимлар таъсиридан асрашимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, раҳбарлар “Маданият”, “Тайлоқ ота” ва “Абдураҳмон ад-Даромий” жоме масжидларига ташриф буюриб олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар ҳамда тумандаги “Чароғбон”  ва “Боғизағон” МФЙда яшавчи жазо муддатини ўтаб келган иштимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳонодонларига ташриф буюриб дўстона суҳбатлашдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/06/2022 17:35;   Кўрилганлиги: 436
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/marifiy-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 14:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг