Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Тайлоқ туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2022 йил 21 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Тайлоқ туманидаташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 20 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва 4 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Тайлоқ туманидаги 20 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 20 та. Шундан 12 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 100 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 12 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 4 та. Шундан3та оиладаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди. 1 нафари ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 2 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаролар қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 2 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • ЖИЭМда, қидирувда бўлган ва ИҲМ бўлган жами 15 нафар фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар ва оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди. Шундан Уларнинг барчаси Юртбошимизнинг олиб бораётган ислоҳотларидан ғоят мамнун эканликларини айтиб ўтди;
  • Узоқ муддатга хорижга бориб келган 3 нафар шахслар билан ҳамда хозирда хорижда юрганларнинг 2 нафарининг оила аъзолари билан учрашиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шуларнинг барчаси мутаассиб фикрда эмаслиги маълум бўлди.
  • Уюшмаган ёшлар билан 20 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 200 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 20 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 20 000 нафардан ортиқ намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори: 29 млн сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Тайлоқ туманидаги “Тайлоқ ота” жоме масжидида шаҳарда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада жадаллаштириш юзасидан давра суҳбати ўтказди ҳамда ушбу масжид ҳудудида яъни “Катта тайлоқ” МФЙда яшовчи кам таъминланган ва муаммоли хонадонлар ҳолидан хабар олди. Шундан сўнг, мазкур масжидда жамоатга Пешин намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг жамоатга бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан мазмунли маъруза қилиб бердилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/06/2022 18:22;   Кўрилганлиги: 402
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/tayloq-tumanida-aholi-bilan-muloqotlar-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 14:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг