Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Отинойилар ҳам саховат тадбирлари ўтказишмоқда

 
 

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар Муборак Рамазон ойи ҳамда яқинлашиб келаётган 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 1-сон болалар Меҳрибонлик уйига ташриф буюрдилар. Ташриф асносида болажонларни байрам билан муборакбод этиб, улардан ўттиз икки нафарига жами 2 850 000 сўм қийматга эга кийим-кечак ва ўқув қуроллари совға қилдилар.

“Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом болаларни “жаннат райҳонлари”, деб атаганлар. Уларнинг жаннат райҳонлари бўлиб етишишлари эса ўғил-қизларимизнинг чиройли хулқли, диёнатли, эл-юртига садоқатли, миллатига муносиб этиб тарбиялашга боғлиқ”, - дейди ЎМИ Самарқанд вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нозбуви Темирова.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 23/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1500
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/otinoyilar-ham-saxovat-tadbirlari-otkazishmoqda
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 16:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг