Долзарб мавзу

Исломда бағрикенглик

Ислом ўзининг илк давридаёқ бағрикенглик дини сифатида намоён бўлди. Жаҳон динларининг ичида фақат Исломда эътиқод эркинлиги очиқ-ойдин эълон қилинган: Бақара сурасининг 256-оятида: «Динда зўрлаш йўқ»-дейилган. Пайғамбаримиз (с.а.в) бу борада ислом умматигагина эмас, бутун инсониятга ибрат-намуна бўлдилар. У зот Мадинага ҳижрат қилганларида давлат ишларидаги биринчи ишлари ўша ерлик яҳудийлар билан уларнинг ақидаларини ҳурмат қилишга асосланган аҳднома тузиш бўлди. Жаноб Расулуллоҳ аҳли китобдан бўлган қўшнилари билан яхши муносабатда бўлар, ҳадя бериб, улардан ҳам қабул қилардилар. Мадинага Ҳабашистон насронийларининг вакиллари келганида, уларни масжидга тушириб зиёфат бердилар ва хизматларини қилдилар. Ҳаттоки Нажрон насронийлари келганида, уларга масжиднинг бир томонида ибодат қилишга ижозат бердилар. Расулуллоҳ ўзлари намуна бўлган ҳолда бутун умматни инсонлар ўртасидаги муносабатда ҳалимликка, бағрикенгликка чақирди.

 

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ замон талаби

Маълумки, йигирма биринчи аср ахборот асри бўлиб, ҳозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам ҳеч кимга сир эмас. 

 

Сохта салафийлар Қабрларни зиёрат қилиш ширк амаллардан санашади. Бу тоифалар ўз даврида Мадинада саҳобалар қабрларини бузиш билан кифояланиб қолман, Муҳаммад пайғамбариинг қабрларини вайрон қилишга урншпгача етиб боршпган. Ханафий мазҳабида:

Қабрларни зиёрат қилиш ислом динида мандуб (мустаҳаб) амал ҳисобланиб, унинг ўзига хос одоби мавжуд. Ўтганлар хотирасини ёдга олиш дунёнинг ўткинчи эканини ҳис этиш, шу орқали кишини бошқаларга зарар етказишдан, гуноҳ ишлардан сақлаш ва эзгу амалларни қилишга ундайди.

 

Диний ва миллий қадриятлар

Ислом дини юртимизга кириб келганига ўн асрдан ошди. Халқимиз динга амал қилишда бошқа халқлардан қолишмаган. Динига амал қилмайдиган, уни билмайдиган халқдан олимлар чиқмайди. Бунинг яққол намунаси сифатида IX асрдаёқ турли соҳалардаги буюк олимлар етишиб чиққанини кўрсатиш мумкин. Уламолар орасида бир гап бор: “Қуръон Арабистонда нозил бўлди, Мисрда ўқилди, Мовароуннаҳрда унга амал қилинди”. Бу гап бежизга эмас. Чунки тарих гапимизга гувоҳ. Ёзма манбалар, халқ оғзаки ижоди ва халқ ижтимоий ҳаётига назар солсак,  таҳлил қилсак динимиз таълимоти миллий қадриятларимиз аксариятининг асоси экани намоён бўлади.

 

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (6-давоми)

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки айрим тарриқатчилар халқона табобат усуллари орқали даволаш, турли ўт дамламалар тайёрлаб сотиш, суфий табобати, суфий гимнастикаси, суфий жанг санъати каби марказларни очиб, шу орқали одамларнинг эътиборини жалб қилиш усулларидан ҳам фойдаланишмоқда.

 

Замонавий Миссионерлик уюшмалари (давоми)

Миссионерлик фаолияти мафкурамиз учун ёт унсур бўлиб қолмай, балки маънавиятимиз ривожи учун ҳам тўсиқдир. Яқиндагина сиёсий мустақилликка эришганимизда, нима, энди маънавий қулга айланамизми? Айтинг, миссионер найрангбозларнинг қўғирчоғи бўлишимиз керакми?

 

Замонавий Миссионерлик уюшмалари.

«Миссионерлик ( лот.- юбориш, топшириқ)-бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолияти. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё, Африка халқларини забт этишда қатнашганлар»(Энциклопедик луғат)

 

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (5-давоми)

“Эҳтиёти пешин” масаласи ҳам тариқатчилар томонидан илгари сурилаётган долзарб масалалардан бири бўлиб, бир қанча муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Юртимизнинг баъзи ҳудудларида жума намозидан кейин эҳтиёти пешин деб тўрт ракаатли намоз ўқиш одати мавжуд. Уламоларимиз фикрига кўра бу иш бидъат ҳисобланади. Эҳтиёти пешин ўқилишининг Қуръон ва суннатда далили йўқ. Уламоларнинг  фикрича ибодатнинг моҳияти Расулуллоҳ (алайҳис-салом)нинг суннатларига мувофиқ бўлишдир. Жума намозидан кейин эҳтиётан пешин ўқиш ҳақида эса Муҳаммад (алайҳис-салом) ҳеч нарса демаганлар.

 

Сохта салафийлар Қуръон тиловатини Ўтганлар руҳига бағишлаш жоиз эмас деб биладилар. Ҳанафий мазҳабида (давоми)

Ибн Ҳажар Маккийдан: «Биров қабристон аҳлига “Фотиҳа” сурасини ўқиса, савоб уларнинг ўртасида тақсимланадими ёки ҳар бирига унинг савобича тўлиқ бериладими?”, деб сўралганда, у: “Бир жамоа уламолар иккинчисига фатво беришган ва Аллоҳнинг фазлига шуниси лойиқроқ”, - деб жавоб берган.

 

БЕКОРЧИЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Инсоннинг нафас олиб нафас чиқаришига эътибор берса, вақтнинг ўтиб бораётганини сезади. Демак, инсоннинг умри қисқа вақтлардан ташкил топган экан.  Вақтнинг ҳар бир сонияси ғанимат! Қиёматда сўраладиган энг аввалги нарсалардан бири ҳам вақтдир. Шунинг учун кексаларимиз “...вақтинг кетди-бахтинг кетди”, деб бежиз айтишмаган. Улуғларимиз ҳам: “Эй одам фарзанди, сен вақтлардан иборатсан, агар бир кунинг бекор ўтса, сенинг бир қисминг кетибди”, деган. Дангасанинг омади чопмаслиги, унинг эринчоқлигидадир. Баъзан саъй-ҳаракатни тўғри тақсимлаш қанчадан-қанча инсонлар ҳаётини бахту-омадга тўлдиради. Аксинча, айрим кишиларнинг ғайратининг сўниши, уни танбалликка элтади. Бекорчилик кўпайгани сайин дангасалик кучаяди. Инсон доим ҳаракатда бўлса, дангасаликдан асар ҳам қолмайди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг