Долзарб мавзу

Эрнинг аёли олдидаги бурчлари.

 Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар.

Эрнинг хотини олдидаги бурчлари икки қисмга бўлинади:

1. Молиявий бурчлар.

2. Муомалавий бурчлар.

 

Дангасаликнинг зарарлари

Шубҳасиз дангасалик ва ғайратсизлик кишининг динига ҳам, дунёсига ҳам фойда бермайди. Унинг киши учун дини ва дунёсига кўплаб зарарлари бор. Зотан халқ орасида на оиласига ва на ўзгаларга фойдаси тегадиган кишига нисбатан эътибор берилмайди, у билан дўстлашилмайди. Бунинг ҳақиқат эканига шубҳа қилмаймиз.

 

Фарзандлар тарбияси

Аллоҳ таоло инсонга фарзандни аслида неъмат қилиб берган. Лекин гоҳида мана шу фарзанд ота-онасига бошга бало бўлиши ҳам мумкин. Агар оила тинч-тотув бўлиб, ота-она ўз фарзандларига яхши тарбия берсалару, бола улғайганда ота-онасига рахмат олиб келса, бу улар учун Аллоҳнинг мукофоти бўлади ammo тискариси бўлса Аллоҳ ўзи асрасин. 

 

АЙЁМ ФАЗИЛАТИ: Расулуллоҳ қайтарган уч амал...

Бугунги ҳадислар орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонларни қайтарган уч амали ҳақида билиб оламиз.
1. Кўп савол сўрашдан
Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мовия Муғирага «Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсаларингдан ёзиб юбор», деб хат ёзди. Варрод айтади: У (Муғира) менга имло қилди (айтиб турди) ва мен қўлим билан ёздим: “Албатта, мен У зот (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни кўп савол сўрашдан, молни зое қилишдан ва деди-дедидан қайтарганларини эшитдим”, – деди”.

 

Одоб иймон гавҳари

Аллоҳ таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин! Набийларнинг афзали Муҳаммад Мустафога мукаммал ва тугал саловату саломлар бўлсин!

 

Муфтий ҳазратларининг Қирғизистонга сафарлари бошланди

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига сафари бошланди. Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Ўзбекистон делегациясини кутиб олдилар.

 

Маҳр келиннинг мулкидир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши Убайдуллоҳ ибн Жаҳшнинг хотини эдилар. Бас, у Ҳабашистон ерида ўлди. Шунда Нажоший уни (Умму Ҳабибани) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга никоҳлаб берди. Маҳрига у зотнинг номларидан тўрт минг дирҳам берди. Сўнг у кишини Шураҳбил ибн Ҳасана билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юборди».

 

Имом Бухорий оиласи ҳақида қатралар

Миллатимиз фахри Имом Бухорий  ҳижрий 194 йил, Шаввол ойининг ўн учинчи куни, милодий 810 йил, 21 июлда таваллуд топган. Ушбу сана яқинлашаётгани муносабати билан буюк алломанинг оиласи ҳақида қатра маълумотлар бериб ўтамиз:

Алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизбаҳ Жўъфий Бухорий

 

Ҳаж амалини адо этиш учун барча шароитлар мужассам бўлиши лозим

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилган қарори Исломнинг энг олий рукни, ибодатларнинг афзали бўлган Ҳажнинг жорий йил бехавф ва бехатар ўтишини таъминлаш йўлидаги бирмунча аянчли, аммо тўғри қадам бўлди. Қисқа қилиб айтганда, ушбу қарор бу йил фақат Подшоҳлик ҳудудида истиқомат қилаётган одамлар учунгина улуғ ибодатни адо этиш имконини беради.

 

“ТАЪВИЛОТУЛ ҚУРЪОН” АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ

Имом Мотуридийнинг машҳур “Таъвилотул Қуръон” тафсирига Самарқанд заминидан етишиб чиққан яна бир буюк олим Алоуддин Самарқандий шарҳ ёзган. “Шарҳу Таъвилотул Қуръон” деб номланувчи бу асар мотуридийлик таълимотини чуқур англашда жуда муҳим манба ҳисобланади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг