Маҳзун бўлманг
Ҳаёт ўзи шундай, қийинчиликлар, синов, имтиҳонлардан иборатдир. Зотан инсон меҳнат ва машаққат ичра яратилган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло; ”Дарҳақиқатан инсонни ( дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда ( бўлиш учун) яратдик. (балад. 4). Кимдир бой-бадавлату аммо саломатлигидан шикоят килади. Бошқаси эса соғ-саломат, аммо фақир, вақти келса ейишга нон тополмайди.
Ёшларнинг вақти сув каби оқаяпти-ю, қариялар эса, муддат тугаётганидан ғамда. Лекин ҳаёт шу эканда деб маҳзун бўлишга шошилманг. Чунки синовлар доимийлиги каби енгилликлар ҳам давомлидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таола. “Бас албатта ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. “Албатта ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”, деб икки бор такрор бандасини енгилликлар билан мукофатламоқда. Асосийси, машаққатлар бизни асл мақсаддан чалғитиб қўймасин. Бу дунё ҳаётидаги арзимас қийинчиликларга сабр қилаолсак, у дунё ҳаётида яъни жаннатда битмас туганмас рохат фароғатга мушарраф бўламиз ин шаа Аллоҳ. Ҳар кандай ҳолатда ҳам Аллоҳ ёрдамчимиз эканини унутмайлик. У зот бизларга: “Сабр ва номоз ила ёрдам сўранг, деб амр қилган. Шундай бўлгач, муаммолар ва қалбингизни босиб ётган ғамларни бартараф этишини Аллоҳдан сўранг. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: “Менга дуо қилувчининг дуосини ижобат қилурман”, деб марҳамат қилган. Тафаккур қилсак, инсон сифатида яратилиб, ҳаётимиз ислом ва иймон ила зийнатланганини ўзи, умр бўйи шукр килиб яшашимизга далолат қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи бу неъматлардан айирмаса бас, қолган муаммолар қадим дунёнинг муаммолари холос. Шундай бўлгач, хотиржам бўлиб, белни маҳкам боғлаб, вақтни ўтказмай, ўзимизга буюрилган бандалик вазифаларимизни чин дилдан бажаришга интилаверайлик. Шундай яшай олсак, ин шаа Аллоҳ, бизга икки дунё яхшиликлари насиб этгай.
"Эшон бобо" жоме масжиди имоми хатиби А. Эгамбердиев
Киритилган вақти: 17/08/2020 12:37; Кўрилганлиги: 1239
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:19