Долзарб мавзу

РАСУЛУЛЛОҲ КАМТАР ВА ТАВОЗУЪЛИ ЭДИЛАР

Ҳазрати Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ўзлари улуғ насаб соҳиби бўлсалар ҳам, Дунёнинг яралишига сабабчи инсон бўлсаларда, барча пайғамбарларнинг имоми ва комил нубуввату-рисолат соҳиби бўлишларига қарамай камтар, ҳокисор ва ўта тавозуъли эдилар.

 

ИМОМ АЪЗАМНИНГ (Р.А) ЗАКОВАТЛАРИ

Ривоят. Имом Аъзамни дўст кўрмайдиган бир кимса у зотдан сўради: “Жаннатни умид қилмайдиган, дўзаҳдан қўрқмайдиган, ўлимтик ейдиган, руку ва саждасиз намоз ўқийдиган, кўрмаган нарсасига  гувоҳлик берадиган, хақни ёмон кўрадиган ва фитнани яхши кўриб, раҳматдан қочадиган, яҳудий ва насронийлар сўзларини тасдиқлайдиган киши хақида нима дейсиз?”

 

Кишининг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришидан.

Тарихдан маълумки, бирорта миллат бошқа бир миллатни таҳқирламоқчи, ёки оёқости қилмоқчи бўлса, аввало, унинг ватанини босиб олиб вайрон қилган ёки уни ватанидан қувиб чиқарган. Ўз ватанини душманлар қўлида қолганини кўрган миллат учун бундан ортиқ хўрлик ва таҳқир бўлмаса керак. Зеро, Ватан, миллат, дин тушунчалари инсон учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир. Шунинг учун ҳам динимиз таълимотида она-Ватан ҳимояси, миллат фаровонлиги ва дин равнақи йўлида фидоий бўлган кишиларга буюк мақомлар берилиши таъкидланган.

 

МОТУРИДИЙ ТАЪЛИМОТИДА АҲЛИ КАБОИРЛАР МАСАЛАСИ

Ислом оламида аҳли сунна валжамоа ақидаси кенг ёйилишига сабабчи бўлган алломалардан бири, ватандошимиз Имом Мотуридий шулар жумласидан ҳисобланади.

 Ҳанафия уламолари Имом Мотуридийни ўзларининг ақидадаги имомлари деб ҳисоблашади. Шуни яхши билиш лозимки, Имом Мотуридий алоҳида бир мазҳаб тузган эмас! Балки, Абу Ҳанифанинг мазҳабига таяниб, ақоидга оид фатво ва таълимотларини атрофга ёйган. Китобларда “Мотуридий мазҳаби” ёки “Мотуридийлар” деган атамалар учраб турсада, буни алоҳида бир мазҳаб деб тушуниш тўғри эмас. Балки Абу Ҳанифанинг усули дин соҳасидаги таълимотини имом Мотуридийдан ўрганган ва унга амал қилган ҳанафийлар, деб тушуниш керак. Мотуридий таълимоти карромий, рофизий ва мўътазилийлар ғояларини ҳанафий йўналиши асосида танқид қилади ва уларнинг қарашлари асосли эмаслигини исботлаб беради. Воқелик ва Аллоҳ сифатларининг моҳияти борасидаги масалаларда бир қанча қарашларни баён қилади. 

 

Ўликларга Ёсин сурасини тиловат қилиш масаласи

Албатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда Роббига яқин бўлади. Қуръон қироати инсонга манфаатли бўлиб, хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин, хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз ҳисобланади ва Аллоҳнинг фазли билан маййитнинг қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, вафот этган кишиларга Қуръон қироат қилишга ундаганлар. Ул зот: «Бирор маййитга Ёсин сураси ўқилса, енгиллик бўлади», деб марҳамат қилганлар. Албатта, ушбу қироатда тиловат одобларига амал қилиб, ҳарфларни ўз махражидан чиқаришга диққат қаратиш керак.

 

Пайғамбар алайҳис салом баданий қувватларининг комиллиги

Аллоҳ таоло Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда қалбнинг шижоатлиги билан баданнинг қувватлигини жамлаган. Бу  эркакликдаги комиллик ҳисобланади. Ибн Саъд, Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотам, Байҳақий, Абу Нуъайм ҳамда Бухорий раҳматуллоҳи алайҳимлар Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у киши айтадилар: «Биз Хандақ куни чуқур қазиётган эдик. Шунда бир катта тош чиқиб қолди. Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб: «Чуқур қазиётганимизда, катта тош чиқиб қолди», деб айтишди. Расулуллоҳ: «Мен ўзим чуқурликка тушаман», деб ўрниларидан турдилар. Ҳолбуки, ўша пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорниларига тош бойланган эди. Биз уч кундан бери бирор нарса тотиб кўрмаган эдик. Пайғамбар алайҳиссалом лўмни олиб, ҳалиги катта тошни урдилар. Тош қумдек сочилиб кетди». Бошқа ривоятлар мазкур катта тошни «харсангтош» бўлган, деб тавсифлаган. Шунингдек, ана шу ривоятлар саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ўзлари ҳалиги харсангтошни жойидан кетказиша олмай, ҳатто лўмлари ҳам синиб кетганидан кейин борганлигини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шу харсангтошга урган зарбалари фақат уч маротаба бўлганини баён қилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН ТИНЧЛИК ЮРТИ

Ватанни севиш, хар бир инсонни вазифасидир. Бугунги кунда интернет тармоқларида айрим илмсиз жоҳил кишилар томонидан сайловга қатнашиш куфр, унга қатнашмаслик тўғрисида турли хабарлар тарқатяпти. Aслида ўзларига рахбар тайинлаш сахобалар даврида хам бўлиб ўтган. Бунга мисол Aбу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин, муҳожир ва ансорлар томонидан сайланганлар.

 

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ КЕЧИРИМЛИЛИКЛАРИ

Динимиз бизни солиҳ амалларга буюриш билан бирга намунали ва гўзал ахлоққа ҳам тарғиб этади. Зотан, дин уч нарсадан иборатдир: тўғри ақида, солиҳ амал ва намунали хулқ.  Ана шу мақталган ахлоқлардан бири ҳалимлик ва кечиримлиликдир. Бир сўз билан айтганда кечиримли бўлиш, динимиз таълимотидир.

 

ИМОН ЙЎЛИНИНГ ИЛК ЙЎЛОВЧИЛАРИ (Ас-собиқийн ал-аввалийн)

Ҳазрати рисолатпаноҳ Муҳаммад Мастафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга тўлиб илк ваҳий келганида, ул зотнинг дунёга келишларидан кутилган мақсад ва вазифани амалга ошириш вақти бошланган эди. Расулуллоҳ нафақат Аллоҳни таниб унга ибодат қилиш, балки Аллоҳни бошқаларга танитиш, фақатгина унга ибодат қилиш ва унга қай тариқа сиғиниш ва ибодат қилишни ўргатиш учун яратилган эдилар.

 

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ СЎЗЛАШДАГИ ХУЛҚЛАРИ

Аллоҳ таола суюкли Пайғамбари, ҳабибимиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юбориш билан бирга, у Зотни барча инсонлар учун намуна ва ўрнак оладиган комил инсон қилиб юборди.  Аллоҳ Расулуллоҳни хулқларини гўзал ва олий қилди. Бу ҳақда “Қалам” сурасида: “Ва албатта, сен улкан хулқдасан”, деган хитоб билан Аллоҳ таоло ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидлади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг